Энди маҳалла банкирлари ўзи топган лойиҳаси учун ушбу ресурсдан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу тизимни 1-августдан амалийётга жорий этиш вазифаси қўйилди.
Маҳалла банкирларига бизнес фаолликни ошириш, тадбиркорлик, иш ўрни ва аҳоли даромадини кўпайтириш бўйича KPI белгиланади. Туман ва шаҳар ҳокимлари маҳалла раислари билан бирга ҳар бир маҳалла банкирига йил якунигача аниқ буюртма шакллантириб беради.
Давлат банклари бу йил 100 та маҳаллани ихтисослаштириш ташаббуси билан чиққан. Ўтган йили 9 та давлат банки иштирокида маҳаллаларда агросаноатни ривожлантириш учун “Agrostar” компаниялари ташкил қилинган эди.
Энди банклар маҳаллани ихтисослаштириш билан чекланиб қолмасдан, “Agrostar”ларни жалб қилган ҳолда “етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш” занжирини яратади. Бир ойда дастур қилиб, 1 мингта маҳаллада иш бошлаш топширилди.
Жорий йил оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун қўшимча 2 триллион сўм имтиёзли ресурс берилди. “Оғир” маҳаллалар учун кредит ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Chop etilgan
17 July, 2026
14
Тегlar::