Фудболчиларимизга омад

Ўзбекистон терма жамоаси душанба куни Осиё Кубогининг нимчорак финалида Австралияга қарши майдонга тушади. Ваҳоланки, жамоа гуруҳ босқичининг сўнгги турида Япония билан дуранг қайд этганида ҳам плей-оффда қитъанинг амалдаги чемпиони эмас, балки Ўзбекистон учун анча қулай рақиб – Қатарга дуч келган бўларди. Миллий терма жамоа терма ўз тарихида Австралия билан уч маротаба ўйнаб, уларнинг барчасида мағлубиятга учраган; боз устига, ушбу рақиб дарвозасини бирор марта ишғол эта олмаган.

Хўш, ана шундай кучли ва ноқулай рақибга қарши ўйиндан олдинги учта баҳсда Эктор Купер мураббийлигидаги жамоа қандай таассурот қолдирди? Плей-оффнинг илк раундидаёқ Австралияга деч келиш Ўзбекистон термасининг кейинги босқичга чиқиш имкониятини кескин пасайтириб юбордими? Шундоқ ҳам жисмонан устунликка эга рақибнинг икки кун кўпроқ дам олиши ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкинми? Kun.uz Осиё Кубогида ортда қолган гуруҳ босқичини бевосита БААда кузатиб борган бир қатор спорт журналистларига шу каби саволлар билан мурожаат қилди.

 

You may also like...

Fikr bildirish