Сайёрамиздаги энг кекса эркак вафот этди

Жаҳондаги энг ёши улуғ эркак деб эътироф этилган япониялик Масадзо Нонака 113 ёш 179 кунлигида вафот этди. Бу ҳақда tv.asahi. хабар бермоқда.

Нонака 1905 йилнинг 25 июлида туғилган. У сўнгги йилларда Хоккайдо оролидаги Мэакан тоғи этагида набиралари билан истиқомат қилган. Газета ўқиш, сумо мусобақалари ва опера томошалари унинг севимли машғулоти бўлган.

Эндиликда дунёдаги энг кекса эркак мақоми 1905 йил 15 октябрда туғилган германиялик Густав Гернетга ўтади

You may also like...

Fikr bildirish