Вилоятда “Ватан ҳимоячилари” куни

Жорий йилнинг 13 январь куни вилоятда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳарбий қисмлар командирлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа ташкилотлари раҳбарлари, туманлар, шаҳарлар секторлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари “Маҳалла” ХЖФ, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят бўлинмалари раҳбарлари ва фаоллари, фахрий ҳарбийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда аҳолининг кент қатламлари иштирок этишди. “Хотира” майдонида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

You may also like...

Fikr bildirish