Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Ватан ҳимоячиси… Бу сўзни тафаккуримизда ҳис этганда беихтиёр кўз ўнгимизда халқимиз, юртимиз осойишталиги, бахту саодати йўлида кечани кеча, кундузни кундуз демай кўксини қалқон қилиб Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаб келаётган мард ва жасур ўғлонларимиз гавдаланади. Ватанни ҳимоя этиш нафақат ҳарбий соҳада фаолият кўрсатаётган, балки мамлакатимиз ҳар бир фуқаросиниг шарафли бурчидир. Жорий йил 10 январь куни Ўзбекистон “Адолат”СДП вилоят Кенгаши томонидан вилоят маънавият ва маърифат маркази, Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” мавзусидаги тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон “Адолат”СДП вилоят Кенгаши ҳамда “Ёшлар қаноти” вакиллари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, вилоят Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, Гулистон дB0влат университети профессор-ўқитувчилари, бир гуруҳ Миллий гвардия хизматчи ходимлари иштирок этишди.

 

You may also like...

Fikr bildirish