“Миллий тикланиш” партияси Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Zoom” видеодастури орқали масофавий (онлайн) ўқув-семинар ўтказилди

Milliy tiklanish DP Sirdaryo

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Туман (шаҳар) партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маҳаллий Кенгашлари депутатларнинг ваколатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда партиянинг Сирдарё вилоят кенгаши раиси, девон раҳбари, туман ва шаҳар Кенгаши раислари ва партия гуруҳи ижрочи котиблари, вилоят, туман ва шаҳар депутатлик гуруҳи раҳбарлари ҳамда депутатлар иштирок этди.

Milliy tiklanish DP Sirdaryo

Семинардан кўзланган мақсад партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, партия гуруҳи ижрочи котиблари, депутатлик гуруҳи раҳбарлари малакасини ошириш, туман (шаҳар) партия ташкилотлари фаолияти самарадолигини кучайтириш, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ваколатларини амалга оширишга қаратилди.

Дастлаб ўқув-семинарни партиянинг вилоят кенгаши раиси Норбобо Соатов кириш сўзи очиб берди.

Milliy tiklanish DP Sirdaryo

Семинар давомида маърузачилар томонидан “Депутат ким ва унинг вазифаси нимадан иборат?”, “Халқ  депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг “Депутатлик сўрови” амалиётидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари”, “Депутатлик имтиёз эмас, унинг мажбурияти нимадан иборат”, “Ўзбекистонда депутат ким: Ваколатлари ва имтиёзлари” ва “Туман ва шаҳар кенгашларида олиб борилаётган ишлар таҳлили, иш самарадорлигини ошириш йўллари” мавзуларида батафсил маълумотлар берилди.

Milliy tiklanish DP Sirdaryo

Шунингдек, тажрибали депутатлар томонидан мисоллар келтирилиб, керакли тавсиялар бериб ўтилди.

Семинар сўнгида иштирокчилардан томонидан баҳс-мунозара ва савол-жавоблар олиб борилиб, таклифлар билдирилди.

ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши Ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish