Халқимиз соғлиги ва тинчлигини таъминлаш ҳар нарсадан устун

* Муносабат

Бугун дунё миқёсида COVID-19 коронавирус инфекциясини тарқалиши мураккаблигича сақланмоқда. Айни пайтда бизнинг юртимизга ҳам унинг кириб келиши ва тарқалиши барчамизни синовдан ўтказмоқда.

Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида халқимизни коронавирус пандемиясидан сақлаш, иқтисодиёт тармоқларини юзага келадиган молиявий зарарлардан ҳимоялаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож юртдошларимизни янада қийин ҳолатга тушиб қолишдан асраш бўйича барча зарур чоралар кўриляпти. Ушбу синовли даврда, сабр тоқат билан амалга оширилаётган чораларга кўмак бериб, Президентимизни, ҳукуматимизни қўллаб қувватлаётганингиз учун сиз азизлардан миннатдормиз!

Ҳар биримиз касалликни жамоамизга, оиламизга олиб кирмасликка масъул ва жавобгармиз. Буни қалбан ҳис қилган ҳолда, улкан масулият, метин тартиб, интизом билан амалга оширишимиз хар биримиз учун бугунги кундаги энг катта вазифадир! Аҳоли ўртасида ваҳима ва саросима гапларни тарқатишга йўл қўймаслигимиз лозим. Зеро ассосиз вахималар ва қурқув тушкунлик холатини келтириб чикаради, иродамизни синдиради. Бу эса касалликка мойилликни ошириб, вирусни йуқтириш учун узимиз яратиб берган имконият бўлади.  

Биз депутатлар ҳам халқимиз соғлиғи ва тинчлигини таъминлашни ҳар нарсадан устун деб биламиз.

Ҳурматли фуқароларимиз карантин кунларида оиламиз ва яқинларимизни ёнида бўлиб, фарзандларимиз билан бирга масофадан таълим олиб, китоб ўқиб, уй ва баҳорги юмушларни бажариб, шу орқали оиламиз фаровонлиги ва ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.

Барчамиз юксак инсоний фазилатларимиз, қадриятларимиз ва ватанпарварлигимиз, халқимизга бўлган меҳр ва муҳаббатимизни номоён этиб, давлатимиз раҳбари атрофида жипслашиб, бир-биримизни асраб-авайлайлик. Шундагина бу синовли кунларни биргаликда енгиб ўтамиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Ҳар бирингизни саломатлигингиз биз учун муҳимдир!

Шерзод КУЛМАТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

You may also like...

Fikr bildirish