Давлат ва жамият ҳамкорлиги – энг яхши иммунитет

*Муносабат

Олий мажлис Сенати аъзоси, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг “Коронавирус таҳдиди ва бирдамлик симфонияси. Уни биргаликда ижро этишимиз шарт” сарлавҳали мақоласида бугунги кунимиз манзаралари тўғрисида аниқ ва тушунарли мулоҳаза баён қилинган. Муаллиф мавжуд вазиятнинг дунё ва давлатимиз ҳудудидаги ҳозирги кўриниши ва халқлар томонидан қандай қарши олингани тўғрисида муносабат билдирган. Шунингдек, ортиқча вахимасиз, самимий ва таҳлиллар билан рўй бериши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида мулоҳаза айтган.    

Таҳлил давомида янги иллатнинг келтириб чиқарадиган  салбий оқибатлари, унга тайёр туриш, муҳофаза дастурига амал қилиш орқали талофатларга чидам бериш мумкинлигини изоҳлаган. Шунингдек, келиши муқаррар бўлган вирус таҳдидига мамлакат тайёр турганлиги, ҳеч бир саросималарсиз муносиб енгиб ўтиш тадоригини эрта кўргани тўғрисида маълумот беради.

Дарҳақиқат, давлатимиз президенти  дастлабки фаолият давридан бошлаб халқ билан  очиқ  ва доимий равишда мулоқот қилиб келмоқда. Айни вазиятда ҳам жонажон юртимизда  коронавирус пандемияси, уни талофатсиз кечириш борасида халқимизга  уч маротаба мурожаат билан чиқиш қилди. 

Ҳодисаларни халқлар турлича қабул қилиб, турли кўринишда кечирар экан. Бу, албатта, ўша халқнинг ўтмиши, менталитети, маънавиятига боғлиқ бўлади. Ҳимояланиш учун бу жиҳатларнинг аҳамияти катта экан. Юқори ҳароратда модда хусусиятлари намоён бўлганидек, қийин дамларда инсоннинг қандайлиги билинади. Мана шу вазиятда давлат ва жамиятимиз ўзининг намунали жиҳатларини кўрсата олди. Давлат ўз фуқароларини қаерда бўлмасин  ҳимоя қилишини, вазиятни тўғри баҳолаб қийналган соҳаларга имтиёзлар ошириш билан қўллаган бўлса, фуқаролар барча  кўрилаётган чора-тадбирларга онгли кўникиб давлатга интизомли жамият эканлигини намойиш эта олди. Тез фурсатда бирдамлик билан саховат, кўмак, фидойилик фазилатларини намойиш этиб, касаллик билан курашишда давлатга ёрдамчи бўлишини исбот этди. Жараёнлар шаффоф ёритиб борилиши билан намуна кўрсатилаётган бўлса, халқ ҳам сабрли бўлиб уйда қолинг даъвати ва қатор чекловларга онгли равишда рози бўлаётир. Кўряпмизки, синовдан ўтиб олиш учун давлат ва жамият ўзаро ҳамкорлик  кўрсатаётир.  Бу албатта, энг яхши иммутинет  дея баҳоланади.

Шу ўринда меҳнаткашлар, айниқса, аёллар ва ёшлар меҳнат ҳуқуқлари тўла кафолатланиши, жойларда имтиёзлар амалда берилиши устидан назорат доимий олиб борилишини маълум қиламиз. Бу тарихнинг саҳифаларида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар, албатта, муносиб ўрин эгаллайди. 

Рустамбек ТУРСУНМУРОДОВ,
Сирдарё вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси раиси

You may also like...

Fikr bildirish