“УЙДА ҚОЛИНГ! ЎЗИНГИЗ ВА ОИЛАНГИЗНИ АСРАНГ!

Дунё ҳамжамияти бошига ёпирилган каронавирус балоси пандимияга айлангани бугун ҳеч кимга сир эмас. Бу офатдан дунёнинг деярли барча давлатлари жабр чекди ва чекмокда. Афсус билан таъкидлаш керакки, миллион дан ошиқ дунё аҳолиси бу офатдан зарарланган бўлса уларнинг деярли 200 ни қурбонлар ташкил этаётир. Бироз бўлсада дилга таскин берадиган муждалар ҳам бор. Зарарланган миллион кишининг 48 мингги бугун соғайди. Ана шу рақамларнинг 25 таси Ўзбекистон аҳолисига тегишли бўлиб, бугун 25 нафар ўзбекистонлик буткул соғайиб ўз оиласи бағрига қайтди.
Шу йилнинг 3 апрель куни телеведения орқали каронавирус пандимияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича видеоселектр йиғилиши олдидан Президентимизнинг халқимизга қилган мурожаатни бутун Ўзбекистон аҳлининг қалбида чуқур из қолдирди. Юртбоши бугунги шароитда бу офатга қарши неки чора-тадбирлар кўриш зарур бўлса бари-барини очиқ ойдин кўрсатиб берди. Ҳатто юрт келажаги болаларига бу вақтда тинмай илм билан шуғулланиш, китоб ўқиш хақидаги тавсияларни ҳам бериб ўтди.
Ишбилармон-тадбиркорлар, хунармандлар, деҳқону фермерларга ҳам хаққоний йўл кўрсатилди. Уларга берилажак иқтисодий имкониятлар хусусида ҳам батафсил тўхталди.
Аччиқ бўлсада очиқчасига таъкидланган эътироф жудаям ўринли. Шундай хавотирли, синовли кунларда 24 нафар юртдошимиз ёлғончи ҳою-ҳавасга берилиб, тўй- марака ўтказганлар. Тўғриси онгли одам бугун шу ишни қилганига лол қолади киши.
Юртбошимиз чет эллардаги ватандошларимизни ҳам унутмади, уларни тақдирнинг аччиқ измига ташлаб қўймади. 13 минг нафар ўзбекистонлик ўз юртига ўзга эллардан олиб келинди. Уларга зарур тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилди.
Мурожаатда бугунги айни экин-текин мавсумида деҳқону фермерлар елкасига янада зарворли масъулият юкланиши давлат уларнинг заҳматли фаолиятида доим ишончли кўмакчи эканлиги Президент томонидан қатъий таъкидланди.
Ушбу тарихий мурожаатдан келиб чиқиб ҳар бир раҳбар ўз иш услуби тартибини қатъий, танқидий кўриб чиқиб ўзгартириши лозимлиги таъкидланди.
Ҳа бугун Ўзбекистонда бу офатга қарши курашда барча зарурий чоралар изчиллик билан кўрилмокда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТ ва бир қатор илғор хорижий давлатлар бу ҳаракатларни ўта ижобий ҳол дея баҳоламокдалар. Президентимиз бу синовли кунларда карантин қоидаларига катъий риоя этиш бу офатга йулиқмасликнинг бош мезони дея баралла таъкидладилар.
Шундай экан, бу мурожаатни такрор-такрор ўқиб тегишли хулосани ҳар биримиз ўзимизда шакллантиришимиз, ўқиганларимизни бошқаларга уқтира билишимиз лозим деб ҳисоблайман.
Уйда қолинг! Ўзингиз ва оилангизни асранг!


Норбобо СОАТОВ,
ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши раси.
Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

You may also like...

Fikr bildirish