БУ СИНОВЛИ КУНЛАР ИМТИҲОНДИР

Жорий йилнинг з апрель куни Президентимиз Ш. Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектрдаги мурожаати барчамизни яна бир бор сергакликка чорлади. Маълумки, бугунги кунда дунё оламида инсоният оғир кунларни синовдан ўтказмоқда. Бинобарин, юртимизга кириб келган каронавирус пандемияси ҳам ҳар биримизни чиндан синовдан ўтказмоқда. Бу синов даври халқимиздан бирдамликни, ўзига нисбатан талабчанликни ҳаққоний тарзда тақоза этмоқда. Қолаверса, метиндек ирода ва сабримизни яна бир бор имтиҳондан ўтказмоқда. Айна шу кунларда, бу борада давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар халқимизнинг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган асосий мақсад бўлмоқда.
Бугун дунё ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бу хасталикдан ҳимояланиши учун олиб бораётган зарурий чора-тадбирларини нақадар тўғри эканлигини эътироф этмоқда. Президентимиз ўз нутқларида “Бизнинг халқимизда ҳам азал-азалдан мавжуд-қўлини кўксига қўйиб саломлашиш, уйга меҳмон келганда қўлига сув қуйиш, жамоат жойларда масофани ушлаш, мева-сабзавотларни кўп истеъмол қилиш каби урф-одатларимизни янада мустаҳкамлашни тақозо этади”-деб таъкидладилар.
Ҳақиқатдан ҳам, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган бу каби одатларимиз бу балодан қутулишимизга асосий омил бўлмоғи даркор. Халқимиз ваҳима ва саросимига тушмасдан, тизимли олиб борилаётган чора-тадбирларга риоя қилиб, давлатимиз раҳбарига елкадош бўлиб, ҳар қандай синовларга бардош бера оладиган матонатли миллатдир.
Бугунги кунда ҳеч бир ватандошимиз четда қолмай, давлатимиз ва жамиятимиз эътиборида экеанлигини ҳар биримиз гувоҳи бўлмоқдамиз. Айни дамда, ҳукуматимиз томонидан ҳар бир соҳага берилаётган имтиёзлардан ҳам самарали фойдаланишимиз мақсадли бўлмоғи лозим.
Шундай экан, ушбу синовли кунларда барчамиз жипслашиб, мутасаддилар томонидан таъкидланаётган қоидаларга риоя қолган ҳолда ўзимизни, оиламизни, ватанимизни асрамоғимиз даркор. Халқимизга қилинган ушбу даъват очиғи бизни ҳушёрликка, барчамизни эртанги нурли кун учун қизғин курашга ундайди.


Дилобар КАТТАБЕКОВА,
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгаши депутати

You may also like...

Fikr bildirish