Ҳоким Сирдарё ва Ховос туманларидаги чегара постларини кўздан кечирди

Тинч-осойишта ҳаётимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг кафолатланган хавфсизлигини таъминлаш долзарб вазифадир.
Бугунги кунда коронавируснинг олдини олиш борасида Республикамиз, хусусан, вилоятимизда ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамроҳлигида Сирдарё туманидаги чегара постларида бўлиб, “коронавирус” инфекцияси вилоятимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, бу борада яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Германия давлатидан олиб келтирилган “Testo” русумли инсон тана ҳароратини ўлчовчи тепловизор ўрнатилган. Вирус тарқалмаслигининг олдини олиш борасида ҳам санитария-гигиена тадбирлари амалга оширилмоқда.
Сирдарё тумани санитария-эпидемиологик маркази ҳодимлари томонидан ҳар бир чегарадан ўтаётган фуқаролар тана ҳарорати ушбу ускунада текширилиб, улар соғлиги пухта кузатилаётир.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев Ховос тумани чегара постида олиб борилаётган хавфсизлик тадбирлари, “коронавирус” инфекцияси вилоятимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар билан танишди.

Вилоят ҳокими фуқаролар ваҳимага берилмай, турли миш-мишларга учмаслигини, зарур ҳимоя чоралари кўрилганлигини таъкидлади. Мутассади ташкилот раҳбарларига аҳоли орасида кенг тушунтириш ишлари олиб боришбўйича зарур топшириқлар берди.

You may also like...

Fikr bildirish