Инсонларнинг яхшиси бошқа инсонларга фойдаси етганидир

Бугун вилоят хокими Ғ.Мирзаев бозорларда бўлиб озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархлари билан танишди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Асосий мақсад одамларга барча зарур қулайликлар яратишдир” , “Барча саъй-ҳаракатларимиз замирида халқимизни рози қилиш мақсади мужассамдир”, “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезони” деб Президентимиз Ш.Мирзиёев қайта-қайта таъкидлагани бежиз эмас. Уларнинг замирида “Элнинг дарди билан куйсагина жон, ўша жон эгаси хақиқий инсон” деган теран маъно мужассамдир.

Вилоят хокими деҳқон бозорлари ва дўконлар пештахталаридан маҳсулотларни истеъмол меъёридан кўп ҳажмда харид қилиш ва бунинг оқибатида нархларнинг ошиб кетишига омил яратиш каби хавотирлар ўринсиз эканлигини айтиб ўтди.

Ишонтириб айтишимиз мумкинки нархлар ошмаган, вазият барқарор, ҳамма нарса етарли. Нархларни сунъий оширилиши борасида шахсан хокимият вакиллари назоратга олган, – дейилади хабарда.


You may also like...

Fikr bildirish