Хотиржамлик ва эртанги кунга ишонч устувор

Сирдарё вилоятида катта бунёдкорлик ва қурилиш ишлари юксак суръатлар билан давом эттрилмоқда. Президентимиз вилоятга ташрифи чоғида белгилаб берилган янги лойиҳаларни амалга ошириш борасида улкан қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шаҳарлар, қўрғонлар, маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида минглаб кекса ва ёшлар фаол иштирок этмоқдалар.

Вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев бугун эрталаб Гулистон шаҳри Ўзбекистон шоҳкўчасидаги қурилиши ишларининг бориши, шаҳардаги ободонлаштириш ишлари билан танишди. Қурувчилар ўз ўринларида бунёдкорлик жабҳаларида ғайрат шижоат билан меҳнат қилаётир. Шаҳар кўчаларини тозалаш, тартибга келтириш ва янги кўчатлар экиб, дов-дарахтларга оро бериш борасида ҳам кенг кўламадаги ободонлаштириш тадбирлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Республика Бош вазири Абдулла Арипов коронавируснинг олдини олиш бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳам хотиржамликни сақлаш, ваҳимага берилмаслик, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навосини бир меъёрда ушлаб туриш бўйича барча мутасаддиларга топшириқлар берганди.

Шу сабабли вилоят ҳокими шаҳар марказидаги савдо мажмуаларини ҳам кўздан кечирди. Гулистон деҳқон бозорида савдо-сотиқ ишлари аввалгидек бир маромда давом этмоқда. Солиқ, ва санитария-гигиена органлари ҳар доимгидек нарх-наво, бозордаги тозалик ва озодаликни қатъий назорат қилмоқдалр. Бозор расталари, шаҳобчаларида тирбанлик ва тақчилликлар кузатилмаяпти. Гўшт, ёғ, ун, нон, шакар ва барча озиқ-овқат маҳсулотларини харидорлар аввалги нархларда сотиб олишмоқда. Ҳоким бозорда тартиб интизомни барқарор сақлаш, нарх-навони бир маромда ушлаб туриш, санитария гигиена ҳолатларига тўла амал қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Хотиржамлик осойишталик бор жойда, тартиб интизом ҳам барака ҳам бўлади. Вилоятнинг барча туманларида катта қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳамжихатлик билан давом эттирилмоқда. Энг муҳими одамларнинг эртанги кунга ишончлари устувордир.

You may also like...

Fikr bildirish