Сув — бу ҳаёт

Агар курраи-заминимизда сув бўлмаса эди, хаёт ҳам бўлмас эди. Шунинг учун ҳам сувни хаёт манбаи деб тушунамиз. Табиат эса ўз навбатида сув билан тирик. Айни дамда дунё аҳолисининг 26,5 фоизи ичимлик сувининг етишмаслигидан азият чекиб келмоқда. 32 фоизи санитария-гигиена талабларига мос келмайдиган, 25 фоизи эса мутлақо фойдаланиб бўлмайдиган сувни истеъмол қилиб келмоқда.  Бизнинг юртимизда ҳозирча сув танқислигига дуч келганимизча йўқ. Аммо келгусида юқоридаги давлатлар сингари сув танқислигига учрамаслигимиз учун Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Европа Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Маркази ва унинг Ўзбекистондаги филиали ҳамда “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси томонидан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастуридан ўрин олган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг вилоятлардаги ўқув юртлари билан ҳамкорликда “Республиканинг олтита ҳудудларида Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари ўқув юртлари ўқувчиларини сув ва атроф-муҳит муҳофазаси муаммолари ечимини топишга жалб этиш” мавзуси бўйичаЎзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари бўлимлари учун давра суҳбатлари ўтказишни бошлади.

Дастлабки давра суҳбати жорий йилнинг 10 март куни Сирдарё шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сирдарё Академик лицейи ҳамкорлигидамазкур лицей биносида ўтказилди. Унда Сирдарё Академик лицейи ўқувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда “Сувчи“ Жамоат Бирлашмаси мутахассислари ҳам иштирок этди.

Ушбу тадбирда лойиҳа мутахассислари давра суҳбати иштирокчиларига “Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзусидаги презентацияда, экологик муаммолар умумбашарий (глобал), минтақавий (регионал) ва маҳаллий (локал)га бўлиниши, Орол муаммоси ҳам маҳаллий, ҳам минтақавий ҳам умумбашарий муаммо эканлиги, чунки Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, Орол тубидан кўтарилган заҳарли тузлар музликларга, ўрмонларига ҳамда ер шарининг бошқа бурчакларигача бориб етганлиги тўғрисида маълумот берилди. Умумбашарий экологик муаммолар таркибига энг асосийлари бўлган иқлим ўзгариши, озон қатламининг емрилиши, чучук сув муаммоси, пестицидлардан фойдаланиш муаммолари киритилган. “Ўрмонзорга айланаётган Орол” видеолавҳаси намойиш қилинди.

Шу билан биргаликда Орол денгизи ҳудудларда ҳукуматимиз томонидан кенг куламли ишлари олиб борилаётганлиги алоҳида тухталиб утилди. Юқоридаги оқибатларини олдини олиш мақсадида, Қарақалпоғистон ёшларининг таклифига биноан қуриган Оролни “Оролқум” деб эмас балки “Оролбоғ” деб аташ таклиф қилинганлигини таъкидлаб ўтди. Презентация ниҳоясида берилган маълумотларни тасдиқловчи “Ўрмонзорга айланаётган Орол” видеолавҳаси намойиш қилинди.

“Минтақамизда ва мамлактимизда сув ресурслари ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусидаги презентацияда, инсон фаолиятида сувнинг аҳамияти; ер шаридаги сув миқдори, шундан музликлар, ер ости сувлари ва кўл, дарё ҳамда сойларнинг сувлари миқдори; минтақа мамлакатлари ҳудудида сув ресурсларининг шаклланиши ва улар ўртасида тақсимланиши; мамлакатимизда лимит бўйича ажратилган сувни иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши; Ўзбекистон республикаси Сув хўжалиги вазирлигини қайтадан ташкил қилиниши ҳамда унинг таркиби; сув тежайдиган технологияларни қўллаш динамикаси; ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар; сувдан тежамли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш тадбирлари ва бошқалар тўғрисида маълумотлар келтирди. Намойишдан сўнг мавзу бўйича фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди. Маърузага оид видеолавҳалар намойиш қилинди. 

“Сув–бу ҳаёт шарбати” мавзусида презентацияда: ер юзидаги умумий сув ресурслари ва ичимлик суви;  ер юзи аҳолисининг ўсиш динамикаси ва сув билан таъминланганлиги; Марказий Осиё мамлакатларида глобал иқлим ўзгариши натижасида температуранинг кўтарилиши ҳамда унинг Федченко, Гомо, Батруд, Зарафшон ва Абрамова музликларининг камайишига таъсири; ер юзи мамлакатларида бўйича сув ресурсларининг тақсимланиши ва киши жон бошига тўғри келадиган сув миқдори; Орол денгизи ҳавзаси дарёларида сув ресурсларининг шаклланиши ва уларни мамлакаталар бўйича тақсимланиши; Ўзбекистон Республикасига лимит бўйича ажратиладиган сув миқдори, аҳолининг ўсиш ва уларнинг сув билан таъминланганлик динамикаси; Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт соҳалари бўйича сув ресурсларининг тақсимланиш динамикаси; иқлим ўзгариши ва сув ресурсларининг камайишига аҳолини мослаштириш тадбирлари тўғрисида маълумотлар берди.

Презентация ниҳоясида берилган маълумотларни тасдиқловчи “Кўҳна анҳор нидоси” номли видеофильм намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишда ва тегишли жавобларни олди.

Тадбир давомида, лойиҳа мутахассисларига Сирдарё Академик лицейи ўқувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимларитомонидан мавзулар доирасида кўплаб саволлар берилди ва саволларга қониқарли жавоблар қайтарилди. Иштирокчиларнинг мавзулар бўйича фикрлари тингланди. Тадбир иштирокчиларидан, берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўзларининг бундан кейинги фаолиятларида бу масалаларни аҳоли онгига янада кўпроқ сингдиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидланди.

Тадбир натижалари бўйича, давра суҳбати иштирокчиларибўлиб ўтган тақдимотлардан олинган тассуротлари ҳақида ўртоқлашди. Тадбир иштирокчилари бўлиб ўтган тадбирдан жуда кўплаб маълумотлар олишганини таъкидлаб ўтишда. Тадбир иштирокчилари “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатидан катта тассурот олишди.

Хуршида НИШОНОВА,

ЎЗбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сирдарё вилоят бўлими ходими


You may also like...

Fikr bildirish