Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев 5 нафар мукофот совриндорларини табриклади

8 март — аёллар байрами муносабати билан вилоятимиздан бир нечта аёллар мукофотларга эга бўлдилар.

Мана улар:

  1. Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” директори Покиза Аҳмеджанова II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан;
  2. Боёвут туманидаги “Зиёкор” маҳалласи раиси Назокат Эрматова “Дўстлик” ордени билан;
  3. Сайхунобод туманидаги “Гулбаҳор зиё китоб савдо” МЧЖ раҳбари Гавҳар Ҳусанова “Шуҳрат” медали билан;
    Шунингдек, Боёвут туманидаги 4-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ситора Мухамадиева ва Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси Шаҳноза Саматова Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар.

Бугун, вилоят ҳокимлигида юқорида номлари келтирилган хотин-қизларни қутлаш маросими бўлиб бўтди. Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев мукофотланган опа-сингилларимизни муборакбод этди. Мукофотланганларга гулдаста ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини туҳфа қилди.

Шаҳло АБДУСАИДОВА,

Анвар ТЎЙЧИЕВ (фото)

You may also like...

Fikr bildirish