ГУЛИСТОНДА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ ВА САНОАТ ЯРМАРКАСИ

Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуида копперация биржаси ва саноат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада вилоятда фаолият кўрсатаётган 140 дан ошиқ саноат, қурилиш, ишлаб чиқариш корхоналари, йирик тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, бошқа вилоятлардан келган 10 дан ортиқ замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган йирик корхоналар иштирок этмоқдалар.

Тадбирда 200 миллиард сўмлик шартномалар тузишдек катта мақсадлар белгиланган. Ишлаб чиқариш корхоналари ўзларининг 600 дан ортиқ турдаги маҳсулотларини ярмаркада намойиш этиб, янги ҳамкорлар билан истиқболли лойиҳаларни имзоламоқдалар. Бу эса вилоятда саноат, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, кооперация алоқаларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолиятини кескин ривожлантириш имконини беради.

Кооперация биржаси ва саноат ярмаркаси очилиш маросимида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди ва ярмарка ишига, тадбиркорлар ҳамкорлик фаолиятларига ривож тилади. 

Кооперация биржаси ва саноат ярмаркаси давом этмоқда.    

Бозорбой Бекмуродов,

Анвар Тўйчиев (фото)

      

You may also like...

Fikr bildirish