«Нурли наволар» халқаро фольклор фестивали Сирдарё вилоят босқичи бўлиб ўтди

Madaniyat boshqaramsiMarch 09, 2020

Халқ ижоди бу чинакам маънодаги узвий ўзгариш, доимий ҳаракатдаги санъатдир. Фольклор намуналари ҳар галги ижрода анъаналарнинг давомийлигини сақлаган ҳолда муттасил янгиланиб, ўзгариб, мукаммалашиб бораверади. У фақатгина оғзаки ижро этилгани учунгина эмас, балки оғзаки ўзлаштирилиб, оғзаки ижро этилиши, оғзаки тарзда мерос қолдирилиши, аниқроқ айтганда, ҳар бир ижро жараёнида қайта яралади. Шунинг учун ҳам кўп вариантлиликка эга. Ана шу муҳим жиҳатлар унинг ўзига хослигини таъминлаб беради.

Жорий йилнинг 9 март куни Гулистон шаҳар 2-сонли БМСМ концерт залида «Нурли наволар» халқаро фольклор фестивали вилоят босқичи бўлиб ўтди. Фестивалда Гулистон тумани маданият бўлими қошидаги “Қўғирчоқ театри” татр жамоаси, Сайхунобот тумани маданият бўлими қошидаги “Садо” фальклор жамоаси, Сирдарё тумани маданият бўлими қошидаги “Бодом гуллари” фальклор жамоаси, Оқолтин тумани маданият бўлими қошидаги “Олтин мерос” фольклор жамоаси ҳамда Гулистон шаҳар маданият бўлими қошидаги “Ёш томошабинлар халқ театри” театри жамоалари ўзлари тайёрлаб келган ижод намуналари билан иштирок этишди.

«Нурли наволар» халқаро фольклор фестивали вилоят босқичи якуни бўйича ҳакамлар хайъати қарори билан:

  1. “Энг яхши фолъклор жамоаси” номинацияда Сирдарё тумани маданият бўлими қошидаги “Бодом гуллари” фольклор жамоаси.

2. “Энг яхши қўғирчоқ томошаси” номинацияда Гулистон шаҳар маданият бўлими қошидаги “Ёш томошабинлар халқ театри” театри жамоаси.

Шунингдек, Гулистон тумани маданият бўлими қошидаги “Қўғирчоқ театри” театр жамоаси, Сайхунобод тумани маданият бўлими қошидаги “Садо” фольклор жамоаси, Оқолтин тумани маданият бўлими қошидаги “Олтин мерос” фольклор жамоалари фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

You may also like...

Fikr bildirish