“Келажак” фольклор фестивали Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида, жорий йилнинг 25 февраль куни Гулистон шаҳар “Дўстлик” маданият марказида “Келажак” фольклор фестивали вилоят босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти маданият бошқармаси хабар берди.

Фестивалда Гулистон тумани маданият бўлими қошидаги “Дехқон болалари” ва “Сайхун болалари”, Сайхунобот тумани маданият бўлими қошидаги “Пахтакон болалари”, Ховос тумани 14-сонли БМСМ қошидаги “Орзу”, Сирдарё тумани 10-сонли БМСМ қошидаги “Қалдирғоч” Янгиер шаҳар маданият бўлими қошидаги “Кўзмунчоқ” ҳамда Мирзаобод тумани маданият бўлими қошидаги “Дехқонобод ғунчалари” болалар фолъклор жамоалари ўзлари тайёрлаб келган ижод намуналари билан иштирок этишди. Фестивалда 80 дан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

“Келажак” фольклор фестивали вилоят босқичи якуни бўйича ҳакамлар ҳайъати қарори билан:

  1. “Миллий анъанларга мос энг яхши бадиий безак” номинацияда Гулистон тумани “Дехқон болалари” жамоаси;
  2. “Миллий анъаналар ижрочиси” номинацияда Сайхунобод тумани “Пахтакон” болалар фольклор жамоаси;
  3. “Энг яхши фольклор рақси” номинацияда Гулистон тумани “Сайхун болалари” жамоаси диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

You may also like...

Fikr bildirish