Мактабларда репетицион-диагностик тест жараёнлари

Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 18 декабрдаги “Сирдарё вилояти халқ таълими соҳасидаги мавжуд камчиликларни жорий ўқув йили давомида бартараф этиш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан” 1/03-303-сонли йўл харитасининг тегишли бандлари ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 18 январь куни Сардоба тумани ёшлари билан учрашувида берилган топшириқлари асосида вилоятдаги умумтаълим мактаблари битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсатгичини оширишда “Сардоба тажрибаси”ни йўлга қўйиш юзасидан ишлаб чиқилган ва 2020 йил 5 февраль куни вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасиниг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 15 февраль куни Сардоба туманидаги 11-синф битирувчилари мавжуд бўлган 19 та умумтаълим мактаб ўқувчилари учун Сардоба тумани ҳалқ таълими бўлими ва Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ҳамкорлигида репетицион-диагностик тест синовлари ўтказилди.

Ўтказилган репетицион-диагностик тест жараёнлари тумандаги 5 та ҳудудда 2 сменада ташкил этилди. Жумладан;

1-ҳудуддаги тест синовлари 6-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда;

       1-сменага 6-, 12-мактаблар, жами 117 нафар ўқувчилар;

       2-сменага 7-, 14-, 21-мактаблар, жами 109 нафар ўқувчилар.

2-ҳудуддаги тест синовлари 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда;

       1-сменага 2-, 8-, 10-мактаблар, жами 100 нафар ўқувчилар;

       2-сменага 9-, 11-мактаблар, жами 94 нафар ўқувчилар.

3-ҳудуддаги тест синовлари 13-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда;

       1-смена 1-, 13-, 16-, 22-мактаблар, жами 144 нафар ўқувчилар;

          4-ҳудуддаги тест синовлари 18-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда;

       1-смена 5-, 17-, 18-мактаблар, жами 106 нафар ўқувчилар;

5-ҳудуддаги тест синовлари 15-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда;

       1-смена 4-, 15-мактаблар, жами 79 нафар ўқувчилар иштирок этишди.

Туман бўйича жами 749 нафар 11-синф ўқувчилари мазкур репетицион-диагностик тест синовларига қамраб олинди.

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган репетицион-диагностик тест синовларини ўтказишдан мақсад шуки, ўқувчиларнинг билим савиясини аниқлаш, нотўғри жавоблари устида қайта тайёргарлик кўриши, ўқувчиларни катта тест синовларига тайёргарлик кўриш кўникмасини шакллантириш, саволлар китоби ва жавоблар варақларининг тегишли жойларини тўғри тўлдириш қоидаларини ўрганиш, белгиланган вақт меъёрларига қатъий амал қилиш, саволлар китоби ўқувчиларнинг ўзида қолдирилиши натижасида келгусида ўзаро бир-бирлари билан ҳамда  тумандаги мактаблар ўртасида саволлар китобининг алмаштириш орқали ҳам ўқувчилар ўзларининг билим кўникмасини янада ошириб бориши имконияти яратилишидадир.

Ушбу репетицион-диагностик тест жараёнларини ўтказилишида яна бир жихати шундаки, ушбу жараён катта тест синовлари қай тарзда ўтказилса ҳудди шундай ташкил этилганлиги ҳамда Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарорлари ҳамда тест синовлари билан боғлиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, республика олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тизимига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, абитуриентлар учун яратилган имкониятлар, тест синовларининг очиқлик, шаффоф ва адолатли ўтиши учун Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сонли баёнининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари” ҳақида яна бир бор тушунчаларни бериб ўтилганлигидир.

А.Бахромов,
Давлат тест маркази
Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи

You may also like...

Fikr bildirish