ДТМ Сирдарё вилояти бўлими: “Коррупциясиз соҳа”

2020 йил 11 февраль куни Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида Гулистон тиббиёт коллежи, ва Янгиер шаҳрида Янгиер педагогика коллежи ҳамда Оқолтин туманида 1-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшлар учун “Коррупциясиз соҳа” мавзусида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Ўтказилган очиқ мулоқотларда, Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ходимлари, ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар бўлимлари ҳамда адлия бўлимларидан масъул ходимлар иштирок этишди.
Очиқ мулоқатда масъул ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти, фармон асосида 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинганлиги тўғрисида ўқувчиларга тушунчалар берилди.
Шунингдек, бугунги кунда юртимизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларимизга билим, таълим-тарбия олишлари учун яратилаётган шароитлар, ёшларимиз бундай имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланишлари шартлиги, одоб-ахлоқ, тартиб-интизом, кийиниш ва муомала маданияти, мактабларда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратилган шароитлар ҳақида гапириб ўтилди.
Очиқ мулоқотларда сўзга чиққан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари “Таълим муассасаларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида маъруза қилдилар. Маъруза давомида коррупция жинояти ҳақида гапирлиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги тобора юксалтирилиб борилса, шахснинг қалби тоза, иймони бутун, иродаси баққувват бўлса, коррупция деб аталмиш иллатга қарши барча бирдек курашса унинг олди олиниши мумкинлигини, таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган барча ўқувчилар, ўқитувчилар ҳамда раҳбар ходимлар томонидан таъмагирлик, моддий ёки маънавий манфаат учун ўз ор-номусини сотмаслиги, ҳаммага бирдек таълим-тарбия бериши, нопок ишларга йўл қўймаслиги лозимлиги, ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга давлат таълим стандартлари асосида етарлича билим беришлари ва шу асосида ўқувчилардан талаб қилишлари лозимлиги, ўқувчилар эса дарсларга ўз вақтида иштирок этиши, яхши ўқиши ва дарс машғулотларини ўзлаштириши шарт эканлиги айтилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида пора олувчи, пора берувчи ва воситалик қилувчига ҳам тенг жазо белгиланганлигини таъкидлаб ўтилди.
Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан “Коррупцияга қарши курашишда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” маъруза қилдилар.
Улар ўз маърузасида, Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 27 майдаги “2019/2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича” Давлат дастурида ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2019/2020 йиллар учун белгиланган чора-тадбирлар комплекс режаси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Давлат тест марказининг “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилганлиги ва бу борада тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, Давлат тест маркази томонидан 2019/2020 ўқув йилида 5 та олий таълим таълим муассасасига, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб эса барча олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топшириш тартиби Ягона интерактив давлат хизматлари портали, туман (шаҳар)ларда жойлашган Давлат хизматлари марказлари ёки ушбу ҳудуддаги олий таълим муассасаси орқали амалга оширилиши имконияти яратилаётганлиги, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларига кириш учун ташкил этиладиган тест синовлари жараёнида коррупцияни олдини олиш мақсадида очиқлиқ, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш учун республиканинг барча ҳудудларида тест синовлари катта сиғимдаги биноларда ташкил этилаётганлиги, бутун жараён видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш тизими йўлга қўйилганлигини, турли ҳил алдов йўллари, таъмагирлик, ўринга-ўрин кириш ва бошқа қинғир йўллар орқали ўқишги киритиб қўяман қабилида иш юритаётган кимсаларга ишонмаслик, ҳар ким фақатгина ўзининг билимига ишониб йўл тутиши лозимлиги тўғрисида ўқувчиларга ўзларининг тавсияларини бериб ўтдилар.
Очиқ мулоқат сўнгида ўқувчилари учун “Коррупцияни биргаликда енгамиз” мавзусида видеоролик ҳам намойиш этилди.

Умид АБДУЛЛАЕВ,

Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими мутахассиси

You may also like...

Fikr bildirish