ЎЗБЕК ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИ ТОЖИК ТИЛИДА

*Туҳфа

Иқтидорли журналист, шоир ва таржимон, “Овози тожик” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири  Пайғом (Тўхтамиш Боқий) ўзбек ва тожик адабий алоқаларининг ривожига камтарона ҳиссасини қўшди. Яқинда унинг Тошкентдаги “Nurafshon business” нашриётида ўзбек халқ оғзаки ижодидан тартиб берилган “Афсонаҳои халқи ўзбек” деб номланган таржима асари дунё юзини кўрди.зи тожик” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири  Пайғом (Тўхтамиш Боқий) ўзбек ва тожик адабий алоқаларининг ривожига камтарона ҳиссасини қўшди. Яқинда унинг Тошкентдаги “Nurafshon business” нашриётида ўзбек халқ оғзаки ижодидан тартиб берилган “Афсонаҳои халқи ўзбек” деб номланган таржима асари дунё юзини кўрди.

Мутаржим ўзбек халқ эртакларининг энг сара намуналарини тожик тилига таржима қилиб, қардош халқ китобхонларига тақдим этди. Китобдан халқимизнинг севимли эртаклари “Уч оғайни ботирлар”, “Сусамбил”, “Уртўқмоқ”, “Тилла тарвуз”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Муқбил тошотар”, “Маликаи Ҳуснобод”, “Учар гилам”, “Бўри ва тулки”, “Чўпон ва илон”, “Жодугар кампир”, “Илон пари” каби халқимизга ёд бўлиб кетган халқ оғзаки ижоди намуналари ўрин олган. Бу эртаклар ўсиб келаётган ёш авлодни мардлик, ботирлик, тўғрисўзлик, жасурлик, юртни севиш каби ижобий хислатларга ошно этади.

Энг аҳамиятлиси, ўзбек халқ эртаклари яхлит китоб ҳолида қардош тожик тилида биринчи марта нашр этилмоқда. Бу хайрли ишни сирдарёлик таржимон амалга оширганлиги китобхонларда фахр ҳиссини уйғотиши турган гап.

— Ўзбек ва тожик халқларининг турмуш тарзи, қадриятлари, урф-одатлари, равиш-рафтори икки томчи сувдек бир-бирига ўхшаш, — дейди Тўхтамиш Боқий. — Ўзбек халқ эртакларида кўтарилган мавзулар тожик халқининг қалбига ҳам жуда-жуда яқин. Таржима жараёнида мен буни юрак-юракдан ҳис этдим. Шу боис  эртакларни тожик тилига ўгиришда маза қилиб ишладим.

Китоб чиройли безаклар билан чоп этилган.

Шу ўринда таржимоннинг яна бир янги изланишлари ҳақида икки калима ёзиб ўтишни жоиз деб билдик. Таржимоннинг ижод столида таниқли ўзбек адиблари Абдулла Қаҳҳор ва Эркин Аъзамовнинг сара ҳикоялари ҳам тайёр ҳолда турибди. Қўшни тожик халқининг  китобхонлари яқин орада бу таржималардан ҳам баҳра олишига ишонамиз.

         Муҳаммад АЛИ.

You may also like...

Fikr bildirish