Ислоҳотлар қисқача сатрларда

“Сирдарё” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва ҳайдовчиларга ҳамда хизмат олиб бораётган давлат назорат органларига қўшимча шароит ва қулайликлар яратиш мақсадида жами 1 миллиард 351 миллион сўмлик постнинг маъмурий ва дам олиш бинолари, пост ҳудудидаги назорат ўтказиш жойлари тўлиқ капитал таъмирланиб, ошхона ва ювиниш хоналари янгидан замонавий усулда қурилиш ҳамда жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Бахт шаҳрида 125 ўринга мўлжалланган туғруқхона комплекси тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Таъмирлаш ва замонавий жиҳозлаш учун 6 миллиард 400 миллион сўм пул маблағи сарфланди. Бу хайрли тадбирни Фазлиддин Мелиев бошчилигидаги “Сервис технология” МЧЖ қурувчилари амалга оширишди.

“Сирдарё иқтисодий зона” ҳудудида “ARIMEX” МЧЖ Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма корхонаси томонидан ун ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.

— Корхонамиз Туркиянинг “GDM” компаниясининг технологияси билан жиҳозланиб, тўлиқ автоматлаштирилган, — деди Абдурауф Қодиров. — Юз нафар кишини иш билан таъминлаб, бир суткада 350 тонна буғдойни қайта ишлаб чиқараяпмиз.

You may also like...

Fikr bildirish