ИШЧАНЛИК, ҲАМЖИҲАТЛИК ВА ОШКОРАЛИК РУҲИДА

Халқ  депутатлари Сирдарё вилоят  Кенгашининг биринчи сессияси

Шу йил 13 январь куни вилоят ҳокимлиги  мажлислар  залида  VI чақириқ Халқ  депутатлари Сирдарё  вилоят кенгашининг  биринчи  сессияси бўлиб  ўтди. Сессияда вилоят ҳокимлари ўринбосарлари, вилоят  ҳокимлиги  гуруҳ раҳбарлари, котибият  мудирлари,  туман  ва  шаҳарларнинг  ҳокимлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва оммавий ахборот  воситаларининг вакиллари иштирок  этдилар.

Шу йил 13  январь куни вилоят  ҳокимлиги  мажлислар  залида  олинтчи чақириқ Халқ  депутатлари Сирдарё  вилоят кенгашининг  биринчи  сессияси бўлиб  ўтди. Сессияда вилоят ҳокимлари ўринбосарлари, вилоят  ҳокимлиги  гуруҳ раҳбарлари, котибият  мудирлари,  туман  ва  шаҳарларнинг  ҳокимлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва оммавий ахборот  воситаларининг вакиллари иштирок  этдилар.

  Давлат  мадҳияси  янгради. Қатнашчилар жўр  овозда мадҳиямизни ижро этдилар.

 Сессияда   депутат Муҳсин Ходжиев Халқ  депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясининг  раиси, депутат  Шавкат  Зайниддинов сессия котиби этиб  сайланди. Сессия ишини Муҳсин  Ходжиев  бошқариб  борди. Сессия кун  тартибига киритилган 7  масалани депутатлар муҳокама қилдилар.

   Кун  тартибидаги биринчи масала -2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ  депутатлари вилоят кенгаши депутатлари  сайлови якунлари  бўйича вилоят сайлов комиссияси раиси Жамшидхон  Нуритдиновнинг  ахбороти эшитилди. Комиссия раиси Ж. Нуритдинов барча сайлов округ ва участкаларида сайловлар ошкоралик, очиқлик руҳида ўтганлиги, буни хорижий  давлатлардан  келган  20  нафардан  зиёд  халқаро кузатувчилар ҳам  алоҳида эътироф  этганини алоҳида таъкидлади.

 Сессияда Халқ депутатлари Сирдарё  вилоят Кенгашининг Регламенти ва  доимий комиссиялар тўғисидаги Низом хусусида депутат Шавкат  Зайниддиновнинг ахборот бериб, Регламент 79 моддани ўз  ичига  олганлиги, доимий комиссиялар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ”Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ва халқ  депутатлари Кенгаши доимий комиссиялари тўғрисидаги низомга  мувофиқ аамалга оширишини қайд этиб  ўтди.

 Депутатлар иккинчи масала Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кангашининг Регламенти ва доимий  комиссиялар  тўғрисидаги  Низомни ҳар  бир  овоз тасдиқлаб,  маъқулладилар.

 Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш  масаласи ҳам кўриб чиқилди. Партиялар  гуруҳлари тасдиқланди.

 Сессияда Халқ  депутатлари вилоят кенгаши доимий комиссияларини тузиш тўғрисидаги  масала ҳам  кўриб  чиқилди. Халқ  депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши сессияси қарорига кўра, Халқ  депутатлари вилоят Кенгашининг 8 та доимий комиссиялари тузилиб, уларнинг таркиби шакллантирилганлиги депутатлар  томонидан тасдиқлаб,  маъқулланди.

   Партиялар гуруҳлари алоҳида хоналарда Ўзбекистон Республикаси   Президенти тақдим  этган номзод- вилоят ҳокимини  сайлаш масаласини кўриб чиқдилар. Партиялар гуруҳлари  аввалда ҳоким вазифасида ишлаб  келаётган ишлаб  келаётган Гафуржон  Ғаниевич  Мирзаев номзодини энг  муносиб номзод деб  топдилар.

 Сессияда  Ўзбекистон  Республикаси Президентининг вакили, Президент  Давлат  маслаҳатчисининг  биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев Ғофуржон Мирзаевнинг ўтган қисқа даврда  қолоқ  вилоятни энг илғор вилоятлар қаторига олиб  чиқиб, уни ижтимоий -иқтисодий  ривожланти ришда катта  фидойилик  кўрсатганлиги, айниқса, “Ховоос сити” қурилишида, “Обод қишлоқ”, “Обод  марказ” дастурлари доирасида олиб  борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларида катта ташкилотчилик  салоҳиятини намоён этганини фахр билан тилга олди ва Юртбошимиз белгилаб  бераётган улкан ишларни бундан кейин ҳам собитқадамлик билан амалга оширишда Ғофуржон Мирзаевнинг бутун билими, кучи, ғайрат – шижоатини аямаслигига катта ишонч  билдирди. 

 Сессияда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари депутат Ҳаётхон  Ортиқбоева, “Нуронийлар” жамғармаси вилоят  бўлими раиси депутат Ўтбосар Абдиев, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи депутат Фарҳод Боқиевлар Ғофуржон Мирзаевнинг яна вилоят ҳокими этиб сайланганлигини мамнуният  билан  қўллаб-қувватлаб,  вилоятда жуда катта улуғвор ишларни амалга оширишда, Сирдарёни ҳар жиҳатдан  тараққий қилган, гуллаб -яшнаётган воҳага айлантиришда  депутатлар  унинг  ёнида туриб, бир  ёққадан  бош  чиқариб ишлажакларини  айтиб  ўтдилар. 

      Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, билдирилган катта ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва 2017-2021 йилларда Ҳаракатлар  стратегиясида белгилаб  берилган вазифаларни бажаришда сирдарёликлар  баҳамжиҳат бўлиб, янада фаоллик, жасорат, сирдарё намунасини кўрсатишлари зарурлигини алоҳида таъкидлади. 

 Кун тартибидаги масала бўйича сессияда Халқ  депутатлари вилоят, туман ва  шаҳар кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига  номзод ҳам тасдиқланди.

 Сессияда “Сирдарё вилоятини 2020 йил ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш параметрлари ва йўл  харитасини тасдиқлаш тўғрисида”ги  масала ҳам  кўриб  чиқилди.  Бу хусусда вилоят ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Анвар  Каримовнинг ахбороти  эшитилди.

 Вилоятда 2020 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 12195,5 миллиард сўмга етказиш кўзда тутилганлиги барча  туман  ва  шаҳарларда белгиланган  лойиҳаларни тўлиқ  амалга ошириш, вилоят экспорт салоҳиятини 195  миллион долларга  етказишни тақоза  этади. Бу  улуғвор  вазифалар шубҳасиз ҳар бир ҳоким, ҳар бир раҳбар, ҳар  бир депутатни катта фидойилик, жасорат  кўрсатишга ундайди.

 Депутатлар Сирдарё вилоятини 2020 йил ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш параметрлари ва йўл харитаси қарор  лойиҳасини тасдиқладилар.

 Шу билан  олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг биринчи сессияси   ўз ишини якунлади.

                                                        Бозорбой БЕКМУРОДОВ.

You may also like...

Fikr bildirish