Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими томонидан мактабларда ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги  мажлисининг 11-сон баёни билан тасдиқланган “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари” бўйича ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 18 декабрдаги “Сирдарё вилояти халқ таълими соҳасидаги мавжуд камчиликларни жорий ўқув йили давомида бартараф этиш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан” 1/03-303-сонли йўл харитасининг тегишли бандлари ижроси таъминлаш мақсадида бугун, 10 январь куни Ховос тумани  9-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари тартиблари билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ислоҳатлар бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими, Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти, Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси, Ховос тумани ҳокимлиги, тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари, 50 нафар 11-синф раҳбарлари ва 28 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари иштирок этди.

Ўқув-семинарда Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи А.Бахромов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли, 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тартиби тўғрисида”ги 261-сонли қарорлари ҳамда бошқа тест синовлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳатлар тўғрисида семинар қатнашувчиларга тушунчалар бериб ўтди.

Шундан сўнг, Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими бош мутахассиси Ш.Норқулов томонидан семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тизимига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, абитуриентлар учун яратилган имкониятлар, тест синовларининг очиқлик, шаффоф ва адолатли ўтиши учун Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сонли баёнининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари” ҳақида, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчи ўқувчилар ўртасида репетицион-диагностик тест жараёнларини ўтказиш тартиби, e-Sinov тизими орқали Тelegram messenjeriда @dtmxizmatbot  telegram boti ишга туширилганлиги ҳамда Давлат тест маркази ва “DAVR PRESS” нашриёти ҳамкорлигида “Test topshiriqlari to’plami-2019” китобларининг сотувга чиқарилганлиги кўргазмали равишда тақдимот қилинди.

Ўқув-семинарлар жойларда давом этади.

Давлат тест маркази Сирдарё вилоят бўлими 

You may also like...

Fikr bildirish