МАМЛАКАТНИНГ БУЮК ҚЎШИҒИ

*Тантана

Бу йил Давлатимиз мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлди. Ана шу муносабат Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида маҳаллий ҳокимлик вакиллари, ҳарбийлар, фахрийлар ва ёшлар фаоллари иштирокида тантанли тадбир бўлиб ўтди. Унда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Носиров мадҳиямиз мамлакатимиз рамзи эканлиги, уни куйлаганда қалбларда фахр ҳисси уйғонишини алоҳида таъкидлади.

“Юрт байроғи” майдонига тўпланган юзлаб юрдошларимиз жўр овозда мадҳиямизни баралла куйладилар. Уларнинг юз-кўзларида Ўзбекистондек жаннатмонанд юртда яшаётганликларидан фахр-ифтихор туйғуси жўш уриб турди.

Тантанада  Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг иқтидорли ўқувчилари Ватанни улуғловчи шеърларни ифодали ёд ўқишди.

— Давлатимиз мадҳияси янграганда  қалбларимиз эзгу туйғуларга лиммо-лим тўлади, — дейди вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Ўтбосар Абдиев. —Биз, кексалар ҳам ушбу мамлакатимизнинг буюк қўшиғидан битмас-туганмас куч-қувват оламиз.

Байрам тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланди.

Муҳаммад КАРИМ

You may also like...

Fikr bildirish