ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК – КЕЛАЖАК МЕВАСИ

Жорий йил 16 сентябрь куни муҳтарам Президентимиз ижтимоий соҳа бўйича ўтказган йиғилишида тузилган “Йўл харитаси”га мувофиқ вилоятимизнинг таълим тизимини “Намунали ҳудуд”га айлантириб, республикамизнинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш белгиланган эди.

Бу борада вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун Гулистон шаҳридаги 16-умумий ўрта мактабида ўтказилган математика фани истиқболларига бағишланган семинар ижобий ўзгаришларнинг яққол ифодаси бўлди.

Тадбирда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби раҳбари, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Темур Рўзиев иштирок этиб, фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Математика фанини ўқитишда юқори ютуқларга эришиш юзасидан ўзтнинг таклиф ва тавсияларини берди.

Математика фанига ихтисослаштиришган мазкур мактабни бу йил битирган ўқувчиларининг барчаси хориждаги ҳамда республикамиздаги олий ўқув юртларига талабаликка қабул қилинганлигини ҳисобга олиб, сирдарёлик барча математика фани ўқитувчилари Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактабида малака ошириб келадиган бўлишди.

Шунингдек, Гулистон шаҳрининг “Ишонч” маҳалласида Халқаро математика мактаби филиалини очишга келишилди. Аҳамиятли жиҳати, мактаб филиалига ўқитувчи ва ўқувчиларни синов асосида танлаб олиш Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби вакиллари томонидан амалга оширилиб, методик қўллаб-қувватланади.

Б.МАВЛОНОВ.

You may also like...

Fikr bildirish