ШАРТНОМА ШАРТЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ

Кейинги йилларда фуқароларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараённи изчиллик билан ривожлантириш мақсадида жойлардаги мутасадди ташкилотлар ва пудратчилар ўртасида шартномалар тузилган.

Хўш, шу шартномаларга кўра тўлаб берилган маблағлардан самарали фойдаланилаяптими?

Давлат молиявий назорати вилоят бошқармасининг жорий йил 3 октябрдаги 285-сонли буйруғи ва Ховос тумани ободонлаштириш бўлимининг хатига асосан тумандаги “Пахтакор” ва “Бўстон” маҳаллалари ҳудудларидаги кўпқаватли уйлар атрофини ободонлаштириш учун туман ободонлаштириш бўлими билан “Ховос таъмирлаш тиклаш” МЧЖ ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ бажарилган ишлар назорат-ўлчовдан ўтказилди.

Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, буюртмачи Ховос тумани ободонлаштириш бўлими томонидан “Ховос таъмирлаш тиклаш” МЧЖга пудрат шартномасига асосан “Бўстон” маҳалласи ҳудудида бажарилган ишлар учун жами 70 816,6 минг сўм маблағ молиялаштириб берилган.

Ушбу ҳисоботда ҳамда пудратчи томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар далолатномаси (справка счет-фактура) ва форма-5 ҳужжатида қайд этилган 70 816.6 минг сўмлик таъмирлаш ишларини ҳақиқатда бажарилганлиги жойида ўрганилганда жами 57 765.9 сўмлик ишлар назорат-ўлчовида бажарилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, “Пахтакор” МФЙ ҳудудидаги кўпқаватли уйлар атрофини ободонлаштиришга бўлим томонидан пудратчига 125 775,3 минг сўм маблағ молиялаштириб берилган.

Афсуски ҳисоботда ҳамда далолатномада кўрсатилган 125 775,3 минг сўмлик таъмирлаш ишларини ҳақиқатда бажарилганлиги жойида ўрганилганда жами 43 140,1 сўмлик ишлар назорат-ўлчовида бажарилмаганлиги аниқланди.

Юқоридаги “Бўстон” ва “Пахтакор” маҳаллаларида жойлашган кўпқаватли уй-жойлар атрофида йўл ва йўлакчалар учун ажратилган маблағлар доирасида “Ховос таъмирлаш тиклаш” МЧЖ томонидан 100 906,6 минг сўмлик бажарилмаган ишлар аниқланди.

Аниқланган қонунбузулиши юзасидан маълумотлар ҳуқуқ-тартибор идораларига тақдим этилди.

Вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish