СИРДАРЁЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ЕХҲТ ТРЕНИНГИДА


Сирдарёлик бир гуруҳ журналистлар пойтахтимиздаги  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти(ЕХҲТ)нинг республикамиздаги лойиҳалар Координатори офисида “Аналитик журналистака масалаларида Ўзбекистон оммавий ахборот воситларининг имкониятларини ошириш: факт-чекинг унсурларидан фойдаланиш” мавзусидаги тренингига ташриф буюришди.

ЕХҲТ лойиҳалари орасида оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги масаласи асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Тренингда лойиҳа тренерлари литвалик  Дайнис Радзевичиус ва польшалик Анджей Краевскийларнинг “ОАВда фейк ахборотлар муаммоси, уларнинг жамият учун хавфи ва таъсири. Фейкларга қарши фаолият—жаҳон тажрибаси ва амалиёти”, “Факт-чекинг унсурлари, мультмедия платформаларидан фойдаланиш” мавзуларидаги гурунглари журналистларни жаҳон журналистикасидаги тажрибалардан воқиф этди.

Нотиқларнинг чиқишларидан шу нарса ойдинлашдики, ОАВда факт ва рақамлардан фойдаланганда журналист етти ўлчаб бир кесиши лозимлиги мисоллар ёрдамида атрофлича таҳлил қилинди. Бунда  турли манбалардан олинган (ижтимоий тармоқлар ва бошқа манбалар) далилларнинг ҳаққонийлигини текшириб кўриш, яъни факт-чекинг ОАВга бўлган ишончсизликнинг олдини олади.

Тренерлар мазкур масалада ўз нуқтаи назарларини  халқаро тажриба мисолида кўрсатиб беришга ҳаракат қилишди. Фейк информация (ёлғон информация) таъсири ёмон оқибатларга олиб келиши алоҳида таъкидланди. Тренерларнинг таъкидлашларича, фейк хабарлар “ёмонликларнинг онасидир”.

Тренерларнинг маърузаларида жиддий мулоҳазалар ҳам ўртага ташланди. Уларнинг фикрича, ҳеч қандай қонун ОАВнинг сифат даражасини юқорига кўтара олмайди. Бу иш нашрларда, радио-телевиденида ишлайдиган журналистларнинг маҳоратига боғлиқ. ОАВ оммага маърифат беролмайди. У фақат ҳақиқатни ёзгандагина ўқирман, кўрарман ва эшитарманларнинг ишончини қозонади. Шу ўринда нотиқлар Скандинавия мамлакатлари тажрибасини мисол қилиб кўрсатишди. Масалан, Швеция Конституциясида ОАВ эркин эканлиги, улар ҳукуматни танқид қилишга ҳақдорлиги битиб қўйилган. Мазкур фактор кучли фуқаролик жамиятининг вужудга келишига замин яратган. Бу жамиятнинг ўзини ўзи бошқаришга олиб келган. Ушбу давлатдаги журналистларнинг маошлари ва қалам ҳақлари отнинг калласидек. Улар ҳар бир муаммога ҳеч кимга тобе бўлмаган ҳолда эмин-эркин киришадилар.

Албатта, мамлакатимиз ОАВнинг бу даражага етиши учун анчагина қовун пишиғи бор. Мамлакатимизнинг  ижтимоий-иқтисодий-маънавий ҳаётида кечаётган туб ислоҳотлар ОАВ олдига ҳам улкан вазифаларни қўймоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида: “Бугун биз дунёдаги узоқ-яқин давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, юртимиздаги демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришга интилар эканмиз, бошқа соҳалар қатори оммавий ахборот воситалари фаолияти бўйича ҳам ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини яхши тушунамиз. Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби, ислоҳотларимиз талаби”, деганларида юз карра ҳақ эдилар. 

Тренингнинг тақдимот, баҳс-мунозара, музокара ва амалий машғулотларида сирдарёлик журналистлар фаол иштирок этдилар. Айниқса, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев, “Сырдарьинская правда” газетаси бўлим мудири Тўлқин Аҳмадалиевларнинг фикрлари тренерлар эътирофига сазовор бўлди.

Тадбирдан кейин сирдарёлик журналистлар XXI аср мўъжизаларидан саналган Тошкент ситига сайру саёҳат уюштирдилар. Уларни юртимизда олиб борилаётган улкан қурилишлар ҳайратга солгани айни ҳақиқатдир.

Муҳаммадали АҲМАД.

СИРДАРЁЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ЕХҲТ ТРЕНИНГИДА

Сирдарёлик бир гуруҳ журналистлар пойтахтимиздаги  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик  ташкилоти(ЕХҲТ)нинг республикамиздаги лойиҳалар Координатори офисида “Аналитик журналистака масалаларида Ўзбекистон оммавий ахборот воситларининг имкониятларини ошириш: факт-чекинг унсурларидан фойдаланиш” мавзусидаги тренингига ташриф буюришди.

ЕХҲТ  лойиҳалари орасида оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги масаласи асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Тренингда лойиҳа тренерлари литвалик  Дайнис Радзевичиус ва польшалик Анджей Краевскийларнинг “ОАВда фейк ахборотлар муаммоси, уларнинг жамият учун хавфи ва таъсири. Фейкларга қарши фаолият—жаҳон тажрибаси ва амалиёти”, ““Факт-чекинг унсурлари, мультмедия платформаларидан фойдаланиш” мавзуларидаги гурунглари журналистларни жаҳон журналистикасидаги тажрибалардан воқиф этди.

Нотиқларнинг чиқишларидан шу нарса ойдинлашдики, ОАВда факт ва рақамлардан фойдаланганда журналист етти ўлчаб бир кесиши лозимлиги мисоллар ёрдамида атрофлича таҳлил қилинди. Бунда  турли манбалардан олинган (ижтимоий тармоқлар ва бошқа манбалар) далилларнинг ҳаққонийлигини текшириб кўриш, яъни факт-чекинг ОАВга бўлган ишончсизликнинг олдини олади.

Тренерлар мазкур масалада ўз нуқтаи назарларини  халқаро тажриба мисолида кўрсатиб беришга ҳаракат қилишди. Фейк информация (ёлғон информация) таъсири ёмон оқибатларга олиб келиши алоҳида таъкидланди. Тренерларнинг таъкидлашларича, фейк хабарлар “ёмонликларнинг онасидир”.

Тренерларнинг маърузаларида жиддий мулоҳазалар ҳам ўртага ташланди. Уларнинг фикрича, ҳеч қандай қонун ОАВнинг сифат даражасини юқорига кўтара олмайди. Бу иш нашрларда, радио-телевиденида ишлайдиган журналистларнинг маҳоратига боғлиқ. ОАВ оммага маърифат беролмайди. У фақат ҳақиқатни ёзгандагина ўқирман, кўрарман ва эшитарманларнинг ишончини қозонади. Шу ўринда нотиқлар Скандинавия мамлакатлари тажрибасини мисол қилиб кўрсатишди. Масалан, Швеция Конституциясида ОАВ эркин эканлиги, улар ҳукуматни танқид қилишга ҳақдорлиги битиб қўйилган. Мазкур фактор кучли фуқаролик жамиятининг вужудга келишига замин яратган. Бу жамиятнинг ўзини ўзи бошқаришга олиб келган. Ушбу давлатдаги журналистларнинг маошлари ва қалам ҳақлари отнинг калласидек. Улар ҳар бир муаммога ҳеч кимга тобе бўлмаган ҳолда эмин-эркин киришадилар.

Албатта, мамлакатимиз ОАВнинг бу даражага етиши учун анчагина қовун пишиғи бор. Мамлакатимизнинг  ижтимоий-иқтисодий-маънавий ҳаётида кечаётган туб ислоҳотлар ОАВ олдига ҳам улкан вазифаларни қўймоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида: “Бугун биз дунёдаги узоқ-яқин давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, юртимиздаги демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришга интилар эканмиз, бошқа соҳалар қатори оммавий ахборот воситалари фаолияти бўйича ҳам ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини яхши тушунамиз. Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби, ислоҳотларимиз талаби”, деганларида юз карра ҳақ эдилар. 

Тренингнинг тақдимот, баҳс-мунозара, музокара ва амалий машғулотларида сирдарёлик журналистлар фаол иштирок этдилар. Айниқса, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаев, “Сырдарьинская правда” газетаси бўлим мудири Тўлқин Аҳмадалиевларнинг фикрлари тренерлар эътирофига сазовор бўлди.

Тадбирдан кейин сирдарёлик журналистлар XXI аср мўъжизаларидан саналган Тошкент ситига сайру саёҳат уюштирдилар. Уларни юртимизда олиб борилаётган улкан қурилишлар ҳайратга солгани айни ҳақиқатдир.

Муҳаммадали АҲМАД.

You may also like...

Fikr bildirish