Оммавий ахборот воситалари ходимлари аккредитациядан ўтказилди

*Сайлов-2019

Декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда очиқликни таъминлаш учун ОАВ имкониятларидан кенг фойдаланилади.

Шу боис бугун, 2019 цил 6 ноябрь куни Халқаро матбуот маркази вилоят ҳудудий бўлимида аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларига гувоҳномалар топширилди.    

Эндиликда аккредитациядан ўтган ОАВ ходимлари сайлов кампаниясининг барча тадбирларида иштирок этиш ва ёритишга ҳақли. Шунингдек, сайлов куни овоз бериш жараёнида ҳамда сайлов тугаганидан сўнг овозларни санаб чиқиш жараёнида иштирок этиш ваколатига эга.

Э.Ў./ сайлов кампаниясини ёритиш бўйича ОАВларини аккредитациядан ўтказиш сайлов кунига 10 кун қолгунча давом этади.

You may also like...

Fikr bildirish