РУХСАТНОМЛАР ТОПШИРИЛДИ

  • Сайлов — 2019

Вилоят сайлов комиссиясида барча сиёсий партиялар вилоят кенгашларига Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорни сиёсий партияларга тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг вакиллари, матбуот хизмати раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Вилоят сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон экологик партиясининг вилоят кенгашларига  тақдим этилган ушбу муҳим ҳужжатни Халқ депутатлари вилоят Кенгашига кўмаклашувчи вилоят сайлов комиссияси раиси Жамшидхон Нуритдинов топширди.

Янги Сайлов кодексининг 89-моддасига мувофиқ, сиёсий партиялар вилоят Кенгашлари томонидан депутатликка номзодлар кўрсатиш учун сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган бўлиб,  сайлов комиссияси томонидан ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилди ҳамда қарор қабул қилди.

Вилоятда жорий йилнинг 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларни ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилаётгани мазкур сиёсий жараённинг демократик тамойиллар асосида шаффоф ўтишига хизмат қилади.

Бу йилги сайловларда вилоятдан 509 873 нафардан зиёд сайловчилар рўйхатдан ўтказилган. Сайловчилар орасида 17 640 нафар ёшлар илк бор овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаланишади.

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими

You may also like...

Fikr bildirish