ЭКОЛОГИЯ СИЗ-У БИЗ УЧУН МУҲИМ

  • Сайлов — 2019

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Ўзбекистон Экологик партияси вилоят партия ташкилотининг I Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда вилоят туман ва шаҳар партия ташкилотларидан сайланган делегатлардан 94 нафари ҳамда экология, соғлиқни сақлаш, жамоат ташкилотлари ходимлари, олий ҳамда ўрта таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Саидрасул Сангинов қатнашиб, нутқ сўзлади.

Конференцияда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унда Экологик партияси вилоят партия ташкилотининг халқ депутатлари вилоят Кенгаши сайловларида самарали иштирок этишни ташкил этиш, партия ташкилотини Кенгашига халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ваколатини бериш тўғрисидаги масалаларига тўхталди.

Экологик партияси бу йил сайловда илк маротаба иштирок этади. Шу муносабат билан партия ташкилоти олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Сайлов компанияси иш бошлагандан буён партиянинг вилоят Кенгаши томонидан 9  та амалий ва оммавий тадбирлар ўтказилди. Ҳар бир тадбир ноанаъанавий тарзда ўтишига алоҳида эътибор қаратилди.

Партия томонидан ҳудудлардаги ўзига хос экологик муаммолари ўрганиб чиқилди. Атроф-муҳитга эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёридан ортиқ фойдаланиш, глобал ва минтақавий экологик мувозанатни бузаётган бошқа ҳолатлар аҳолининг соғломлатлиги учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Конференцияда Ўзбекистон Экологик партияси II Съездига вилоят партия ташкилотидан иштирок этувчи 14 нафар делегатлар сайланди.

Конференцияда сўнгида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

— Конференциямиз кўтаринки руҳда ўтди, – дейди Экологик партия Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Шодмонқул Маликов. — Съезга делегатлар сайладик. Кўплаб экологик муаммоларни ўртага ташладик. Республика миқёсида биринчилардан бўлиб вилоятимизда бир миллон дарахт экиш ташаббуси билан чиқдик. Ташаббусимизни вилоят ҳокимимиз қўллаб-қувватлади. Партиямиз жорий йилги сайловларда ўз номзодларини илгари суради ва фаол қатнашади, деб ишонч билдираман.

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими

You may also like...

Fikr bildirish