ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНИБ, КЕЛГУСИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

  • Сайлов – 2019

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашининг VI Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Норбобо Соатовнинг партия томонидан амалга оширган охирги 5 йиллик фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди.

2015 йил ЎзМТДП вилоят Кенгашида 9700 нафар аъзо бирлашган бўлса, 2019 йилга келиб аъзолар сони 11512 нафарга етди. Аъзолар соннинг ошишда партияснинг вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Миллий тикланиш” ғояси тарғиботчилари” гуруҳининг хизмати катта бўлди. Тарғибот гуруҳи аъзолари аҳоли билан мунтазам мулоқот олиб борди. Шунингдек, партия депутатлари ижтимоий муаммоларни ҳал этишлари натижасида  партия аъзолари сафи кенгайди. Партияга янги қўшилган аъзолар орасида таниқли журналистлар, санъаткорлар, театр актёрлари, нуфузли спортчилар, профессор-ўқитувчилар ҳамда давлат мукофотлари билан тақдирланган ёшларнинг борлиги партиянинг нуфузини оширмоқда.

Ўтган давр мобайнида “Сайёр қабул” ва “Уйма уй” лойиҳалари доирасида хотин-қизлардан кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлардан иборат Ишчи гуруҳи аъзолари 1095  та хонадонларга бориб, 109 та 30 ёшгача бўлганлар ва 362 нафар хотин-қизлар қамраб олинди. Хотин-қизларга тааллуқли 810 та муаммоли масалалари ўрганилиб, уларнинг 591 та масаласи ижобий ҳал этилган бўлса, 219 та масала ўз ечимини топмади.

Партиянинг “Ёшлар қаноти” томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларни бандлигини таъминлаш бўйича катор ишлар амалга оширилди. Хусусан, ёшларнинг бандлик масаласи, ишга тавсия етиш, соғлиқни сақлаш, кредит олиш, коммунал ва бошқа соҳаларда уларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳал этилди.  

Партиянинг  “Хизмат — беминнат” лойиҳаси асосида вилоятда 200 дан ортиқ турли соҳаларда ўкув курслари  ташкил этилиб, 2000 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилди ҳамда иш билан таъминланди. Шунингдек, “Ёшлар қаноти” томонидан ушбу лойиҳа доирасида 2017-2019 йилларда 70 та ўқув курслари ва спорт тўгараклари ташкил этилиб, жами 350 нафар ёшлар қамраб олинди. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларнинг 30 дан ортиғи олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.

Партиянинг Марказий Кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган “Донолик ва ташаббускорлик — сиёсий етакчилик мезони” шиори остида ўтган “XXI аср аёли” кўрик-танловининг республика босқичида сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Г.Ҳусанова танловда илгари сурган ғояси асосида Сайхунобод туманида “Мумтоз” номли шахсий кутубхонаси қад ростлатиб, бугунги кунда аҳолининг севимли масканига айланган.

Партиянинг Марказий Кенгашининг ташаббуси  билан бўлиб ўтган “Навоий ворислари” кўрик-танловининг республика босқичида Боёвут туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Хуршида Акбарқулова фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Махаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари томонидан “Депутат билан юзма-юз”, “Депутат билан учрашув”, “Уйма-уй” лойҳалари партия аёллар ва “Ёшлар қаноти”  билан ҳамкорликда жойларда аҳолининг турли қатлам вакиллари ҳамда сайловчилари иштирокида 200 дан зиёд учрашувлар, мулоқотлар ташкил этилди.

Конференцияда шунингдек, кун тартибидаги асосий масалалар кўриб чиқилиб, ҳисоботлар тингланди. Шундан сўнг партиянинг сайловолди дустури билан иштирокчиларга таништирилди.

Конференция сўнгида фаоллар бўлган аъзо ва депутатлар партиянинг вилоят Кенгаши томонидан Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан таъқдирландилар.

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими

You may also like...

Fikr bildirish