“ТОШКЕНТ КУЗИ”НИНГ САХОВАТИ

*Шахмат

14-23 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академияси биносида шахмат бўйича анъанавий  “Тошкент кузи” рейтинг турнири бўлиб ўтди.

Мусобақа қатнашчилари швейцарча тизимда дона суриб, 9 партияда ўз имкониятларини синаб кўрдилар. Вилоятимиз ёш шахматчилари 10 ва 12 ёш тоифаларида  тенгдошларидан қолишмаслигини исботлашди. 12 ёш тоифасида Озода Тўрабоева 9 имкониятдан 6,5 очко жамғариб, шоҳсупанинг иккинчи поғанасига кўтарилди.

10 ёшли шахматчилари ўртасидаги баҳсда биратўла икки шахматчимиз совриндорлар қаторидан жой олди. Асила Ботирбекова ва Малика Жумаева 9 имкониятдан бир хил 5 очкодан жамғариб, икки ва учинчи ўринларни бўлиб олди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғлари билан тақдирландилар.

МУХЛИС.

Тасвирда: “Тошкент кузи” турнирининг ғолиб ва совриндорлари.

You may also like...