Сайлов жараёнида ОАВларнинг роли яққол сезилиши керак

*Сайлов- 2019

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловларда «Янги Ўзбекистон-янги сайловлар» бош ғоя этиб белгиланганлиги оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар зиммаларига ҳам катта масъулият юклайди. Негаки, бу йилги сайловларда ошкоралик, шаффофлик тамойилларига риоя этилишини одамларга тушунтириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонли гини оширишда оммавий ахборот воситалари энг катта тарбиячи, моҳир ташвиқотчи ролини ўйнаши керак. Шу боисдан ҳам тайёргарлик жараёнларининг бориши, сайловнинг ҳаққоний ўтаётганини газета ва журналларда, телекўрсатувларда тезкорлик билан ёритиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қошида матбуот маркази ташкил этилди.

Очиқ айтиш мумнкинки, муҳим сиёсий жараён сайловлар демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгиланган мамлакат тараққи ётининг дастурий вазифаларини амалга оширишда нечоғлик ката роль ўйнашини, униннг аҳамиятини қишлоқлардаги одамлар ҳали тўлиқ англаб етмаганлиги ҳам рост. Шунинг учун бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини тўғри ташкил этиш, одамларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юсалтиришда матбуот ходимлари, кундалик нашрлар фаоллигини янада ошириш, газеталарда, телекўрсатув ва радиоэшит тиришларда мунтазам суҳбатлар,мулоқотлар, адлия. суд-ҳуқуқ тизими вакилларининг чиқишларини бериб бориш лозим. Бироқ бу соҳадаги тарғибот-ташвиқот ишлари талаблар даражасида эмас. Қатор нашрлар тарғибот ишлари, сиёсий жараённинг боришини ёритишга кўтарин килик билан киришган бўлса, баъзи газеталар сайловларга оид 2-3 тагина мақола берган холос. Тўғри, айрим нашрларни чиқариш, чоп этишда моддий қийинчиликлар юзага келаётир. Муассислар эса газеталарнинг чоп этилиши, таҳририятларга моддий ёрдам бериш ишларига ҳамон бефарқ қарашмоқда.

Вилоят маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида оммавий ахборот воситалари вакиллари, республика Марказий сайлов комиссияси эксперт ва аъзолари, вилоят марказий сайлов комиссияси масъул котиби иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида сайловларга тайёргарлик жараёнининг газета ва телекўрсатувларда ёритилиши, ҳуқуқий саводхонликни оширишга доир суҳбат ва мулоқотлар мунтазамлигини таъминнлаш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Журналистлар билан бўлган мулоқот, учрашувда сўзга чиққан республика Марказий сайлов комиссиясининг эксперти Шуҳрат Рўзиназаров. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Одилжон Юсуфжоновлар сайловларга тайёргарлик жараёнини ёритишда матбуот нашрлари, телевидения сусткашлик қилаётганлигини, бу борадаги тарғибот ташвиқот ишларини кучайтиришда оммавий ахборот воситалари жанговар таъсирчан кучга айланиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Фарҳод Боқиев, «Сирдарё ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири Бекзод Мавлонов, «Университет овози» газетаси бош муҳаррири Мунаввар Пардаев, «Сирдарё» газетаси бош муҳаррири Умарқул Очиловлар газета нашрларида сайловларга тайёргарлик жараёнининг ёритилиши, нашрларнинг мунтазамлилигини таъминлашда таҳририятларга моддий кўмак бериш зарурлиги хусусида фикр билдирдилар. «Халқ сўзи» газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири Ахмадали Шерназаров республика марказий телеведениясида сайловларга тайёргарлик жараёни, шу мавзудаги мулоқотлар бериб борилиши ҳали талаблар даражасида эмаслигини, телекўрсатувларнинг қатор дастурларидан бу жараён кенг ўрин олиши кераклигини айтиб ўтди.

Сайловларга тайёргарлик ишларини ҳаққоний ёритиш, тарғибот ишларини янада кучайтириш кун тартибидаги катта вазифа этиб қўйилди.

Б. БЕКМУРОДОВ.

You may also like...

Fikr bildirish