НАМАНГАНДАН ҚЎШ ОЛТИН БИЛАН

*Белбоғли кураш


Наманган вилояти Наманган туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида миллий белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасига мувофиқ ўтказилаган мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан уч юз нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.

Мусобақада ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда ўн битта, қизлар эса эркин йўналишда еттита вазн тоифасида куч синашишди.

Сирдарёлик ёш полвонлар Илёс Йўлдошев ва Асилбек Тожибоевлар 40 ва 44 килограмм вазн тоифаларида гиламга чиқиб, белбоғли курашнинг эркин йўналишида олтин медалларни қўлга киритдилар ва Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга ноил бўлдилар.

МУХЛИС

You may also like...

Fikr bildirish