Илмдаги муваффақият учун — “кобальт”

Тошкент педиатрия институти талабаси, Сирдарё фарзанди Жавлон Ҳамдамовни жорий йил 22 ноябрда Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўтадиган “INTEREMATIONAL CONGRESS “INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN PEDIATRICS AND CHILDREN’S SURGERY” “Педиатрия ва болалар жарроҳлигида инновацион технологиялар” (“Инновационные технологии ва педатрии и детской хирургии”) халқаро конгрессида қатнашиш учун таклиф этишди.

Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, албатта. Ижодкор талаба илмий анжуманга “Болалар аллергик касалликларида вакцинациянинг ўзига хос хусусиятлари” (“Особенности вакцинации детей с аллергическими заболеваниями”) мақоласини тақдим этди. Мақола ташкилий қўмитага маъқул келди. Энди Жавлон  Мюнхенда ўтадиган илмий анжуманда иштирок этиб, илмий маъруза қилади.

—Мазкур чорлов менинг учун кутилмаган янгилик бўлди, —дейди Жавлон Ҳамдамов. —Бу муваффақиятимдан бағоят хурсанд бўлган ота-онам “Кобальт” машинаси совға қилди.

Ҳа, бирдарлар, мамлакатимизда илм қадрланадиган кунлар келди.

Муҳаммад АЛИ.

You may also like...

Fikr bildirish