“Хонобод-Мўйноқ” туризм коридори барпо этилаяпти. Бу йўлда Сирдарёда қандай ишлар бажарилаяпти?

Президентимиз Фармони билан Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига боғланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳригача “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридорини ташкил этиш белгиланган, – деб маълум қилади Сирдарё вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.

Шу мақсадда Сирдарё вилоятидан ўтувчи М-34 “Тошкент-Душанбе” автомагистраль йўналишида “Холбой хожи маскани” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 35 млрд. сўмлик аҳолига комплекс хизмат кўрсатиш, А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” автомагистраль йўналишининг 15-км.да “Давронбек Нур” ҲК томонидан лойиҳа қиймати 1,1 млрд. сўмлик туризм соҳасини ривожлантириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида замонавий савдо комплекси ҳамда А-373 автомагистраль йўлининг 15 км.да (чап томонда) “FLOWER GOLD TRADE” МЧЖ томонидан умумий қиймати 2 млрд. сўмлик замонавий транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш комплексларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан мазкур объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари мунтазам равишда мониторинг қилиниб, ташаббускорлар билан суҳбатлар ўтказилмоқда. Шунингдек, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича бошқарма томонидан амалий кўмак бериб келинмоқда. Шу билан бирга, вилоятимизда туризм соҳасини ривожлантириш, сифатли сервис хизматини кўрсатиш мақсадида ҳаракатлар олиб борилмоқда.

You may also like...

Fikr bildirish