Санитария-гигиена шохобчалари қай аҳволда?

Туристлар учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг оқимини кўпайтириш ва йўлбўйида туристик инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи тузилиб, вилоят ҳокими ўринбосари томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунга мувофиқ вилоятимизда автомобилларга газ тўлдириш, газ қуйиш ҳамда ёқилғи қуйиш станцияларида жами 105 та СГШ (санитария-гигиена шохобча)лари мавжуд бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 23 октябрь ҳолатига жойларга чиққан ҳолда 40 та СГШларида ўрганиш олиб борилди. Бу ҳақда вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ўрганиш давомида асосий эътибор СГШларнинг бугунги кундаги ҳолати, у ерда яратилган шарт-шароитлар, белгиланган санитария-гигиена нормалари асосида фаолият юритилаётганлигига қаратилмоқда. Ишчи гуруҳи томонидан таъмирталаб, бугунги кун талабига жавоб бермайдиган СГШлар рўйхати шакллантирилиб, мавжуд муаммоларини ҳал этиш бўйича далолатномалар тузилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

You may also like...

Fikr bildirish