Соғлом турмуш тарзи юрак қон-томир касалликларининг хавфини 31 фоизга, ўлим хавфини 32 фоизга қисқартиради

Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт, шахсий гигиенага амал қилиш, чиниқиш, турли зарарли одатлардан воз кечиш ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ушбу жиҳатларга риоя қилсак, кўплаб хавфли хасталиклар, миокард инфаркти, инсульт, қандли диабет каби турли туман юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олган бўламиз.

Жисмоний фаол инсон нафақат соғлом балки унинг турмуш тарзи яхши, дунёқараши ва фикрлаши теран, меҳнатида унум, рўзғорида эса барака бўлади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти, “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш худудий бўлими” мутахассислари соғлом турмуш тарзини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш борасида Сирдарёда ташаббус кўрсатаяпти.

Гулистон туман тиббиёт бирлашмасининг шифокор ва хамширалар жамоаси ҳамкорлигида “Соғлом ҳаётга қадам ташла”, “Мен тамакисиз ҳаётни танлайман. Сизчи?” шиори остида ўтказган тадбир ҳам шу мақсадга йўналтирилди. Тадбирда тиббиёт бирлашмаси маъмурияти, шифокор ва хамширалар, туман ҳудудида истиқомат қилаётган нуронийлар иштирок этишди. Шахмат, шашка, волейбол, баскетбол, йўлак бўйлаб юриш тадбирлари ўтказилди. Соғлом овқатланиш ярмаркаси, инсон соғлиғини издан чиқарувчи маҳсулотлар ярмаркаси, китоб ярмаркаси, тозалик воситалари кўргазмаси ташкил этилди.

— “Ибрат” маҳалласида яшайман. Олтмишга кирдим. Беш нафар фарзандим, тўққиз нафар набирам бор. Умримни каттагина қисмини далада ўтказдим. Соғ ва саломат юришимни боиси соғлом турмуш тарзига амал қилиб, доимий харакатда бўлганлигим. Буни сабабини фарзандларим ва набираларимга, ёру дўстларимга доимо айтиб келаман,-деди мазкур тадбирда иштирок этган отахон Абдимўмин Исақулов. – Шифокорлар томонидан ўтказилаётган спорт, соғломлаштириш тадбирларида иштирок этиб келаман. Бу тадбирдан куч оламан.

— Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўлла-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш ҳудудий бўлими” билан хамкорликда ўтказаётган ҳар бир тадбиримизда тадбир иштирокчиларига соғлом турмуш тарзини ташкил этиш учун нималарга риоя қилиш лозим эканлиги ҳамда мутахассислар фикрига таянган ҳолда оддий юриш (ҳафтасига камида 8-10 километр юрганда) юрак қон-томир касалликлари хавфини 31 фоизга ва ўлим хавфини 32 фоизга қисқартиши тўғрисида маълумотларни бериб бораяпмиз. Энг муҳими аҳолининг барча қатламларини қамраб олишга ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга харакат қилаяпмиз, – деди тадбир ташаббускори Гулистон ТТБнинг Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб қуватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлим мудири Санобар Маҳмудова.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқамаси ахборот хизмати

You may also like...

Fikr bildirish