СИРДАРЁДА “ИШОНЧ”-“ИШОНЧ-ДОВЕРИЕ” ГАЗЕТАЛАРИ КУНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясининг режасига кўра барча вилоятларда “Ишонч” – “Ишонч-Доверие” газеталарининг кунлари бўлиб ўтмоқда. Бугун Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида таҳририят ижодий ходимлари билан муштарийларнинг мулоқоти бўлиб ўтди. Тадбирда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Учрашувда сўз олган элчихонанинг матбуот маслаҳатчиси Давут Газ и Бенли Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик алоқалари ҳақида тўхталди.

“Ишонч” – “Ишонч-Доверие” газеталарининг бош муҳаррири Ҳусанбой Эрматов сўнгги йилларда нашр халқ дардини газета саҳифаларида олиб чиқишга астойдил бел боғлаганини алоҳида таъкидлади. Ўн ой орасида газета саҳифаларида 150 дан зиёд танқидий мақолалар чоп этилганини алоҳида урғулади. 80 дан зиёд танқидий мақолаларда кўтарилган муаммолар жойида ҳал этилганини айтиб ўтди. Бундан ташқари, газета саҳифаларида халқимизнинг шонли ўтмиши, қадриятларини улуғловчи ўқишли материаллар кетма-кет чоп этилаётганини очиқлади. Сўнгра нотиқ “Ишонч” – “Ишонч-Доверие” газеталарининг фаол муштарийларини эсдалик совғалари билан сийлади.

Учрашувда сўзга чиққан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ўтбосар Абдиев газетанинг ютуқлари ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.

Учрашувга Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг бадиий чиқишлари файз бағишлади.

Муҳаммадали АҲМАД.

You may also like...

Fikr bildirish