Аллергик касалликлар ҳақида нимани биламиз?

Мавсумий аллергик касалликлардан бири бу аллергик ринитдир. Аллергик ринит – бу бурун бўшлиғи шиллиқ қавати касаллиги бўлиб, бунда ҳар куни беморда бир соат ва ундан кўпроқ вақт давомида аксириш, бурун битиши, бурун оқиши ва бурун қичиши каби ҳолатлар кузатилади.

Мавсумий аллергик ринитни келтириб чиқарувчи омил ўсимликлар чанги ҳисобланади. Бу поллиноз касаллиги дейилади (поллен-ингилизча сўздан олинган бўлиб ўсимлик чангчаси). Бунда юқори нафас йўллари ва кўзнинг шиллиқ қаватини ўткир яллиғланиши билан намоён бўлади. Касалликда аниқ мавсумга боғлиқлик мавжуд, яни у бази ўсимликларнинг гуллаш даврига мувофиқ равишда қайталанади. 

Мамлакатимизда ҳаводаги чанг миқдори кўтарилишининг 3 асосий даврини аниқлашга муваффақ бўлинган:

Биринчиси: баҳорги энг қиса давом этадиган давр, март ва апрел ойлари. Бу даврда асосан дарахтлар гуллайди чангнинг энг кўп миқдори теракга мансуб. Оқ терак, заранг, мажнун тол ва бошқалар.

Иккинчиси: баҳорги-ёзги давр, май ойининг 2- ярмидан бошлаб июн ойининг охиригача давом этади. Ҳаводаги чанг заррачларининг энг кўп миқдори бошоқли ўтлар чангига тўғри келади.

Учинчиси: ёзги-кузги давр. Август ойининг бошларидан октабир ойларининг 2- ярмигача давом этади.  Бу даврида асосий пахта чанги, маккажўхори, шувоқ,  ола бута ва бошқа ёввойи ўтлар чангчалари ташкил  этади.  

Касалликнинг асосий белгилари бурун қичиши, ҳуружсимон аксириш, бурун битиши, бурундан кўп миқдорда сувга ўхшаш суюқлик ажралиши ва кўз қичиши, қизариши, яшланиши, томоқ қичиши оғир ҳолларда нафас қисиши хуружлари кузатилиши мумкин. Бемор ўз вақтида ва режали даволанмаса Бронхиал астма касаллиги ривожланиши мумкин.  Аллергик ринит, поллиноз беморларга ноқулайликлар туғдиради, ҳаёт тарзи сифатини ва меҳнат қобилиятини пасайтиради.

Поллинознинг олдини олиш чора-тадбирлари.

Поллиноз билан касалланган беморларга ёзда боғларга, далаларга бориш, уйда гуллар ўстириш, доривор ўсимликлар билан даволаниш тақиқланади ҳамда ўсимлик чанги билан кесишувчи аллергик реакциялар бера олиши мумкин бўлган (арпа, буғдой, асал) маҳсулотларини истъемолдан чиқариб ташлаш тавсия этилади. 

Касалликнинг ҳуруж даврида парҳезга риоя қилиш, кучли аллергенлик хусусиятига эга бўлган маҳсулотларни истъемол қилмаслик зарур. Хона деразаларини зич ёпиш, ҳаво намлагичлардан, ниқоблардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Абдурасул ҚОДИРОВ,

аллерголог.          

You may also like...

Fikr bildirish