ХОВОС ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИНИНГ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР БЎЛИМИ БИНОСИ ФОЙДАЛЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ховос тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими биноси эски, таъмирталаб, ўрин сони 20 та бўлиб, аянчли аҳволда эди.

Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йилги ташрифидан сўнг туман аҳолисини кўпдан бери қийнаб келаётган муаммолар ечим топа бошлади. Ижтимоий-иқтисодий соҳа ривож топиши баробарида аҳолининг турмуш маданияти яхшиланди.

Президент ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасининг юқумлли касалликлар бўлими эски биноси замон талабига жавоб берадиган даражада реконструкция қилинди. Эски бино ўрнида пудратчи ташкилот – “And constuction” МЧЖ томонидан 3,3 млрд сўм пул маблағи эвазига 30 ўринли бино қад ростлади.

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати      

You may also like...

Fikr bildirish