ГУЛИСТОН ТУМАНИ ДЕҲҚОНЛАРИ ПАХТА ТЕРИШ МАВСУМИДА ПЕШҚАДАМ

Гулистон тумани “Боғишамол” СИУда 37 та фермер хўжаликлари “Султон” навини парваришлаб териш қизғин паллага чиқди.

Унда СИУ раиси Аброр Элтоев раҳбарлигидаги “Боғишамол тараққиёти” фермер хўжалиги 22 гектар пахтазордан хирмонга 66 тонна, Тешабоев Неъмат раҳбарлигидаги “Олтин Ўрда” фермер хўжалиги 45 гектар пахта дала майдонидан 150 тонна, Бойматов Аъзам раҳбарлигидаги “Улкан хирмон файзи” фермер хўжалиги 29 гектар пахта дала майдонидан 90 тонна пахта топшириб, пахта топшириб, давлат шартномасини бажаришди.

Шунингдек, Авазбек Тўйчиев бошчилигидаги “Бахмал нур баракаси” фермер хўжалиги 21 гектар пахтазордан шу кунга қадар 80 тонна пахта топширди. 20 гектар майдонда эса терим авжида.

“Сирдарёлик ёшлар МТП” МЧЖ Абдураззоқ Тўқсонбоев бошчилигида “ТТZ-LS” русумли 7 та комбайн пахта теришяпти. Улар билан бирга “Гулистон агротехсервис МТП” МЧЖ Американинг “Jon Deer” русумли юқори унумли 2 та комбайн Баҳодир Муқимов бошчилигида пахта теримига жалб этилган.

Ҳали ушбу СИУ ҳудудида пахта мўл.

Фурқат ТОШМАТОВ.

You may also like...

Fikr bildirish