40 центнерчи фермерларга 40 та «Дамас»


Ҳалол меҳнат инсонни элга танитиб, юзини доимо ёруғ қилади. Ана шу меҳнати ортидан оиласи, жамоаси иқтисоди юксалиб, турмушлари шунча фаровон бўлади.

Буни самарали меҳнат қилиб катта хирмон тиклаётган пахтакор-фермерларга кўрсатилаётган ғамхўрлик мисолида ҳам кўриш мумкин.

Президентимизнинг бевосита ташаббуси, эътиборлари билан 40 центнердан ҳосил топширган вилоятдаги 40 нафар фермерга 40 та «Дамас» автомашинаси топшириладиган бўлди. Демак, зафар маррасини биринчилардан бўлиб эгаллаган фермерлар ана  шу мартабага, «Дамас» олишдек бахтга нойил бўладилар. Айни вақтда илғор фермерларга ажратилган «Дамас»лар вилоят ҳокимлиги майдонига келтириб, қатор қилиб териб қўйилди.

Отни қамчиланг, «Дамас»ларнинг эгаси бўлинг, фермерлар!

Бозорбой БЕКМУРОДОВ.

You may also like...

Fikr bildirish