Кореядан қайтиб келган отадан алимент пуллари ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди томонидан 03.07.2017 йил кунида чиқарилган 4261-сонли суд буйруғига асосан қарздор Ким Дмитрийдан ундирувчи Ким Мархабонинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор Д.Ким 2017 йилнинг бошларида ишлаш мақсадида Корея Республикасига чиқиб кетиб, у ердан 2019 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган қарздор Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганлиги сабабли ундирувчи М.Кимга алимент пулларини ундириб беришни имкони бўлмаган.

Ижро хужжатига асосан Давлат ижрочиси ва Гулистон шаҳар прокуратураси сайи ҳаракатлари билан 10.09.2019 йил куни қарздор Д.Кимдан ундирувчи М.Кимнинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 03.07.2017 йил кунидан 2019 йил 1 сентябрь кунига қадар жами бўлиб 10.946.000 сўм алимент пуллари ундирилиб МИБ Гулистон шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамига йўналтирилган.


Ж.Раджапов,

Гулистон шаҳар прокурори ёрдамчиси

You may also like...

Fikr bildirish