ДУНЁ ИМОРАТЛАРИ ИЧИДА ЭНГ УЛУҒИ МАКТАБДИР.

Дунёда касблар кўп лекин минглаб касблар ичида энг улуғи ва улуғвори ўқитувчи ва мураббийликдир. Юртимизда ҳам турли касб байрамлари кўп лекин улар ичида фақатгина ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳалқ байрами сифатида кенг нишонланади. 

Бу дунёда ҳар қайси онгли инсон – қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, ҳаётга йўллаган муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлари олдида ҳамиша қарздорлик ҳисси билан яшайди.

Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнати учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди.

Сирдарёда ўқитувчи ва мураббийлар куни мутлақо янгича кўринишда нишонланмоқда. Дастлаб Гулистон шаҳридаги марказий юрт байроғи олдида вилоятда фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийлар саф тортишди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янгради.

Байрам тантаналарининг юрт байроғи олдидан бошланишида ҳам рамзий маъно бор албатта. Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 23 августдаги халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган тарихий видеоселекторлари натижасида ҳар бир раҳбар учун мактаб иши ВИЖДОН ИШИга айланди.

Шундан сўнг байрам тадбири иштирокчилари Алишер Навоий номидаги билимдонлар масканида улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйишиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Байрам тантаналарининг расмий қисми вилоят мусиқали драмма театрида давом этди.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўқитувчи ва мураббийларга муҳтарам Президентимизнинг байрам табрикларини ўқиб эшиттирди.

Тадбир давомида муҳтрам Президентимизнинг фармонларига биноан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган сирдарёлик бир гуруҳ фидойи ўқитувчиларга давлат мукофотлари топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ маҳалла фуқаролари йиғинлари ходимларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони ҳам топширилди.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев тадбир давомида ўқитувчилар учун эълон қилган “Энг яхши мактаб”, “Энг яхши мактаб директори”, “Энг яхши фан ўқитувчиси” танловларининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар ҳақида фикр юритар экан, улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир” деган фикрини келтирди ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига атрофлича тўхталди. Жаҳондаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало таълим тизимидан, боғча, мактаб, тарбия масаласидан бошланганини мисол келтирилди.

Шунингдек, тадбирда Сирдарё вилоятидаги мактабларнинг таълим-тарбия салоҳиятини кўтариш, фаолият самарадорлигини ошириш борасидаги янгича ёндошувлар бўйича бир қатор муҳим кўрсатмалар берди.

Биз, агар таълимда сизлар билан биргаликда натижа қилаолсак танлов низомига ўзгартиришлар киритиб совғаларни яъна кўпайтирамиз. Бунинг учун Сизлар билан биргаликда барчамиз эртанги кунимиз бўлган ёшларимизни яънада салоҳиятли қилиб тарбияламоғимиз керак.-деди вилоят ҳокими.

Сирдарёлик ўқитувчи ва мураббийларга Гулистон шаҳридаги Маданият ва истироҳат боғидаги сўлим фаввора олдида байрам дастурхони ёзилди. 

Тадбирнинг якуний қисми Тўра Сулаймон номидаги ёзги амфитеатрда гала-концерт дастури билан давом этди.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам билан юртимиздаги барча устозларимизни, ўқитувчи ва мураббийларни чин қалбимиздан муборакбод этиб, барчаларига ҳурмат-эҳтиром ва самимий тилакларимизни изҳор этамиз.

         Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

You may also like...

Fikr bildirish