СКРИНИНГ ТЕКШИРУВЛАР ЎЗ НАТИЖАСИНИ БЕРАЯПТИ

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, бошқарма тизимидаги тиббиёт бирлашмалари томонидан ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг эрта тушиб қолиши, ногирон ва туғма нуқсонли болалар туғилиши каби муаммоларнинг олдини олиш борасида қатор ишлар амалга ошириляпти.

Кўптармоқли марказий поликлиникаларда чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш, туғма нуқсонларни ўз вақтида аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олиш мақсадида “Перинатал скрининг” хоналари фаолияти янгитдан йўлга қўйилди.

Статистик тақдиқотлардан маълумки, юртимизда оналар ўлими 3,1 баробарга, гўдаклар ўлими 3,2 баробарга, “Она ва бола скрининг” дастурларини амалга оширилиши натижасида туғма нуқсонли болалар тўғилиши 1,8 маротабага камайган. Бугунги кунда мамлакатимиз болаларининг 94 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келибгина қолмай “Save the children” халқаро ташкилоти рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги болалар саломатлиги тўғрисида энг кўп ғамҳўрлик кўрсатадиган давлатлар ўнталигига кирди.

Фактларга таянадиган бўлсак, биргина Сирдарё вилояти аҳолиси 815.876 нафар бўлиб,  шундан 229.197 нафари зурриёд ёшидаги аёлларни, 277.361 нафари эса 1-18 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади. Шу кўрсаткичдан келиб чиқиб, соҳа мутахассислари томонидан фертил (туғруқ) ёшдаги 229 минг 137 нафар аёлларнинг 198.420 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада уларнинг 92.135 нафар яъни 46,4 фоизида экстрагенитал касалликлар, 17.154 нафар яъни 8,6 фоизида акушер гинекологик касалликлар топилди. Тиббий ёрдам ва диспансер назорати туфайли  98 фоиз аёлларда соғломлаштириш ишлари олиб борилди.

Чақалоқлар, ўсмир қизлар, ҳомиладор аёллар ва фертил ёшдаги аёлларни ҳар йили патронаж назорати билан тўлиқ қамраб олиш, туғруқ қийин кечганда оналар ва болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун Янгиер шаҳар ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаларининг туғруқхона бўлимлари базасида туманлараро перинатал маркази ҳамда ВБКТТМ қошида 10 ўринга мўлжалланган “Қизлар саломатлик маркази” фаолиятини йўлга қўйиш борасида ишлар бошлаб юборилди.

Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, барвақт ўлимини камайтириш, қиз болаларга юқори технологик, ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада шакллантириш, ҳомиланинг антенатал муҳофазаси сифатини яхшилаш мақсадида вилоят перинатал маркази қошида “1003” тезкор алоқа хизмати барча шаҳар ва туманлардаги 11 та КТМП, 4 та оилавий поликлиника, ҚОПлар қошида “Аёллар маслаҳатхоналари” фаолияти йўлга қўйилди.

Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати раҳбари

You may also like...

Fikr bildirish