“САЙХУН” БОЖХОНА ПОСТИ ТРАНСПОРТ-ЛОГИСТИКА МАРКАЗИГА КЎЧИРИЛДИ

Cайхунобод туманида жойлашган Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Сайхун” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости Сирдарё шаҳрида жойлашган 5,5 гектар ер майдонига эга бўлган “Sirdarya Golden fruits” МЧЖ ҳудудидаги транспорт-логистика марказига кўчирилди.

Ушбу транспорт-логистика марказида автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши ва юк ортиб-тушириши учун барча шароитларга эга бўлган ТИР парк ва 6-9 та темир йўл вагонларига товарларни ортиш ва тушириш учун мўлжалланган темир йўл веткаси ҳамда “Agraculture Support group” номидаги 2592 м2 бўлган очиқ турдаги божхона омбори фаолият бошлади.

Шу муносабат билан вилоят божхона бошқармаси тадбиркорлар эндиликда экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ва керакли маслаҳатларни олиш учун барча қулайликларга эга бўлган ушбу транспорт–логистика марказига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

You may also like...

Fikr bildirish