Рустам Юлдашев: Илғор шакл ва услублар тиббиётда қўл келмоқда

Мамлакатимизда юқумли бўлмаган касалликлар, уларнинг ҳавфли омилларини олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш, аҳоли орасида барвақт ўлим ҳамда касалланиш сонини камайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хўш, бу борада Сирдарё вилоятидачи? Мазкур масала юзасидан Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига бир нечта саволлар  билан мурожаат қилдик.

— Рустам Шавкатович юртимизда сифат жиҳатидан янги, энг юксак талабларга жавоб бера оладиган даволаш муассасалари барпо этилмоқда. Энг асосийси соғлиқни сақлаш соҳасида илғор шакл ва услублар амалиётга жорий этилаяпти. Хўш, бу борада Сирдарёда қандай ишлар амалга оширилаяпти?

— Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, фармон билан тасдиқланган 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури  соҳа ривожида янги даврни бошлаб берди.

Мазкур концепция бошқарув тизимидан тортиб молиялаштиришгача, малакали кадрлар тайёрлашдан замонавий технологиялар жалб этишгача бўлган бир қанча йўналишларни қамраб олди. Масалан, авваллари 100 қатновга мўлжалланган поликлиникага шунга яраша маблағ ажратилган. Бироқ у ерда фаолият самарали бўлаяптими ёки йўқми, маблағ тўғри йўналтирилаяптими бу билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган. Янги тизимда эса аҳоли жон бошига қараб маблағ ажратилади ва поликлиника ҳисобида туради. Агар ўзига бириктирилган аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини таъсирчан тарғиб этса, вақтида профилактика ишларини олиб бориб, аҳоли саломатлигини самарали ҳимоялай олса, аксарият маблағ поликлиника моддий техника базасини ривожлантиришга, ходимларни рағбатлантиришга сарфланади. Концепцияда акс этган ҳар бир устувор йўналишда ана шундай натижадорликка эришиш мақсад қилинган.

Бугунги кунга келиб бизни тизимда ҳам концепцияда назарда тутилган ишлар, вазифалар амалга оширилаяпти. Энг асосийси, илғор шакл ва услублар жорий этилаяпти. Бунда шошилинч тиббий ёрдамнинг тезкорлиги, сифати ва самарадорлиги, иновацон технологиялардан фойдаланган ҳолда аниқ ташхис қўйиш ва даволаш муҳум рол ўйнаяпти. Шу боисдан биз Шошилинч тиббий ёрдам хизматида муҳум ўрин тутувчи тез тиббий ёрдам машиналарининг 10 фоизини янгилашдан, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган хорижда ишлаб чиқарилган «Hyundai», «Nissan» ва «Toyota» русумли реанимобиллар билан бойитишдан бошладик. Бундан ташқари Гулистон шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси негизида “Саll” – маркази фаолиятини йўлга қўйдик. Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдам сифатини янада  яхшилаш мақсадида Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги поликлиникалар ва ҳудудий бўлинмаларни қайтадан мақбуллаштирдик. Тез тиббий ёрдам, амбулатор поликлиника ҳамда вилоят стационарлари ўртасида уч томонлама шартнома тузиб, оптик толали алоқа тармоғи орқали ўзаро хамкорликни йўлга қўйдик. Республика ишчи гуруҳининг аммалий ёрдами билан 80 та компьютер билан уларни жиҳозладик. Натижада беморларга амбулатор-консультатив ёрдам яъни онлайин-маслаҳат бериш хизмати вижудга келди. Тез тиббий ёрдам автомашиналарини чақириқлар учун аниқ йўналтириш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси автохўжалигида GPS тизими йўлга қўйилди. РШТЁИМ СВФ, Автокорхона ва Бошқарма томонидан тез тиббий ёрдам автомашиналарини кузатиб туриш имкони тўғилди

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Харакатлар стратегиясида белгилаб берилганидек ижтимоий соҳани ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, бу хизмат тури билан кенг халқ оммасини қамраб олиш,  жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби куплаб масалалар бугунги кунда ўз ечимини топа бошлади.

Қабул қилинган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури доирасида Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шу жумладан Сирдарёда ҳам. Мақсад эса битта. Маҳалла ва қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва уларни рози қилиш.

Дастур доирасида қайта қурилган, реконструкция қилинган ва қилинаётган янги ва замонавий тиббиёт муассасаларимиз нафақат ташқи кўриниши, балки замонавий шароитлари билан ҳам киши эътиборини тортмоқда.

Ховос туманидаги А.Темур, Чаманзор, Пахтакор қишлоқ врачлик пунктлари, Оқолтин туманидаги Фарғона қишлоқ оилавий поликлиникаси, Бобур қишлоқ врачлик пункти, Сардоба туманидаги Узоқов номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қишлоқ оилавий поликлиникаси, Сайхунобод туманидаги Т.Ғуломов номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қишлоқ оилавий поликлиникаси, Гулистон туманидаги Боёвут, У.Носир қишлоқ врачлик пунктлари, Мирзаобод туманидаги Чўлқувар қишлоқ врачлик пункти ва аҳолига тез тиббий хизмат кўрсатиш хизмати “1003” шахобчаларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 3066.2 миллиард сўмлик реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилаётган бўлса,  “Обод маҳалла” дастури доирасида Ширин шаҳар тиббиёт қарашли “Нуробод” қишлоқ врачлик пунктида бажарилиши лозим бўлган қурилиш ва реконструкция ишларига 400 миллион сўм маблағ йўналтирилган бўлиб бугунги кунга келиб ушбу пунктда 380 миллион сўмлик қурилиш ва монтаж ишлари тугатилди. Ёки бўлмаса маҳаллий бюджетнинг 5 миллиард сўм маблағлари ҳисобидан тўртта тиббиёт муассасалари Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашиасига қарашли 1,2 ва 4-сонли оилавий поликлиника ва Боёвут туман тиббиёт бирлашмаларида қурилиш монтаж ишлари бажарилмоқда. 

Инвестиция дастури доирасида вилоятда мавжуд тиббиёт муассасаларида олиб борилган ва давом эттирилаётган мақбуллаштириш (оптималлаштириш) ишлари натижасида шарт-шароитлар тубдан яхшиланмоқда. Масалан, Гулистон туман худудидаги чекка бир қишлоқда жойлашган. Беморларга, қолаверса у ерда ишлаётган шифокорларга ноқулайликларни тўғдириб келган, қишда совуқ, шарт-шароити яхши бўлмаган, борлари ҳам бугунги кун талабига жавоб бермайдиган вилоят онкология диспансери янги биноси вилоятнинг марказида қад ростлаган бўлса, Вилоят эндокиринология диспансери, Вилоят тери таносил касалликлар диспансерининг янги замонавий бинолари киши хайратига хайрат қўшиши турган гап. Бунинг барчаси халқ манфатини ўйлаб, одамларни рози қилиш мақсадида қилинган ишлар. Бундан ташқари Республика бюджетининг 33.5 миллиард сўм маблағи ҳисобидан 10 та объектда қурилиш-таъмираш ишлари кетаяпти. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида  тиббиёт муассасаларимиз янги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланаяпти.

— Айтингчи, Оналар ва болалар соғлиғини асраб қолиш миллат гинафондини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, аҳолининг турмиш даражасини ошириш, оилада соғлом бола тўғилиши ва унинг тарбияси учун қўлай шарт-шароитлар яратишдек масала мамлакатимизда долзар бўлиб турибди. Сиз бу масалага қандай қарайсиз?

— Оналар ва болалар-бизнинг келажагимиз, улар жамиятнинг пойдевори-ҳисобланади. Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади. Очиғи, шу ўринда айтадиган бўлсам, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ҳам бевосита шу мақсадга йўналтирилиб, унда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири эканлиги эътроф этилганди.

Мазкур қарор билан биз тиббиёт ходимлари зиммасига оналар ва болалар соғлиғини ҳар томонлама мустаҳкамлаш йўлида изланишлар олиб борииш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни шакллантириш, ҳомиладор аёллар ва чақалоқларда патологияни барвақт аниқлаш, болаларда ногиронликни камайтириш, оилаларда соғлом турмиш тарзини тўғри ташкил қилиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдек долзарб ва кечиктириб бўлмас вазифа  юкланди.

Биз ишни  яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларни, камқонликни, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, оилаларда соғлом турмиш тарзини тўғри ташкил қилиш, яшрин кечувчи касалликларни эрта аниқлаш ва бартараф этишдан бошладик. Бошқарма, бошқарма тизимига кирувчи тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари “Она ва бола скрининг маркази”, “Аҳоли репродуктив саломатлик маркази”, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш илмий-текшириш институтининг ходимлари ва қўйи бўғинларда ишлаётган патронаж хизматидаги тиббий ходимлар хамкорлигида туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича худудларга чиқиб маҳаллалар ва ўқув юртларида тушунтириш ва профилактика ишларни йўлга қўйдик.

Натижачи ёмон бўлмади. Ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг эрта тушиб қолиши, ногирон ва тўғма нуқсонли болаларни тўғилиш холати бир мунча камайди. Вилоятнинг 11 та шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли КТМП қошида ногиронлигини аниқлаш, чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш, туғма нуқсонларни ўз вақтида аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олиш мақсадида “Пренатал скрининг” хоналари фаолиятини янгитдан йўлга қўйдик. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини хисобланмиш кўп тармоқли маҳалла поликлиникаларида  скрининг хоналарини ташкил этиб, УТТ сканерлари билан тўлиқ жихозладик. Хоналарга маъсул УТТ шифокорларни эса вилоят “Она ва бола скрининг” марказида малакали тиббиёт мутахассислари томонидан  қайта ўқитиб, малакасини оширдик.

Статистик тақдиқотлардан бизга маълумки юртимизда оналар ўлими 3,1 баробарга, гўдаклар ўлими 3,2 баробарга, “Она ва бола скрининг” дастурларини амалга оширилиши натижасида туғма нуқсонли болалар тўғилиши 1,8 маротабага камайган. Бугунги кунда мамлакатимиз болаларининг 94 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келибина қолмай  “Save the children” халқаро ташкилоти рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги болалар саломатлиги тўғрисида энг кўп ғамхўрлик кўрсатадиган давлатлар ўнталигига кирди. Бу ўшбу соҳада олиб борилаётан изланишлар натижаси.

Фактларга таянадиган бўлсак, вилоятимиз аҳолиси 815.876 нафар бўлиб, шундан 229.197 нафари зурриёд ёшидаги аёлларни, 277.361 нафари эса 1-18 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади. Туғрук ёшидаги 229 минг 137 нафар аёлларнинг 198.420 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 92.135 нафари 46,4 фоизида экстрагенитал касалликлар, 17.154 нафари 8,6 фоизида акушер гинекологик касалликлар топилди. Кўрсатилган тиббий ёрдам ва диспансер назорати туфайли 98 фоиз аёлларимизда соғломлаштириш ишларини олиб бордик.

Чақалоқлар,  ўсмир қизлар, ҳомиладор аёллар ва фертил ёшдаги аёлларни ҳар йили патронаж назорати билан тўлик қамраб олиш, туғруқ қийин кечганда оналар ва болаларга юкори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун Янгиер шаҳар ва Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаларининг туғруқхона бўлимлари базасида туманлараро перинатал марказини ҳамда ВБКТТМ қошида 10 ўринга мўлжалланган “Қизлар саломатлик маркази”    фаолиятини яқин кунлар ичида йўлга қўямиз.

Очиғи, бирламчи тиббиёт муасассаларида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилашга харакат қилаяпмиз. Оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш, қиз болалар ва ўсмир қизларга юқори технологик, ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам курсатиш тизимини янада шакиллантириш ҳамда ҳомиланинг антенатал муҳофазаси сифатини яхшилаш мақсадида вилоят перинатал маркази қошида “1003” Тезкор алоқа хизмати барча шаҳар ва туманлардаги  11 та КТМП, 4 та Оилавий поликлиника, ҚОПлар  қошида “Аёллар маслаҳатхоналари” ишлаб турибди.

Юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликлар бутун дунёда ногиронлик даражасини ортишига  ва бевақт ўлимлар сони кўпайишига  сабаб бўлаётган эди. Савол туғилади. Бу касалликларнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлаяпти?

— Жавоб эса аниқ бундай касалликлар асосан юқори қон босими, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш, қондаги холестериннинг юқори даражаси, ортиқча тана вазни, мева ва сабзавотларни етарлича истеъмол қилмаслик ва суст жисмоний фаоллик каби хавфли омиллар туфайли юзага келаётганди.

Ўзбекистонда ҳар йили барча ўлим холатларининг 78 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар туфайли юз бермокда. 2017 йилда жинси ва ёши бўйича стандартлаштирилган ўлим сабаблари умумий тузилмасида биринчи ўринни қон айланиш тизими касалликлари (69 фоиз), шу жумладан юрак ишемик касаллиги, артериал гипертония ва унинг асоратлари (миокард инфаркти, бош мияга қон қуйилиши) эгаллади. Улардан кейин хавфли ўсмалар (8 фоиз), қандли диабет (3 фоиз) ва нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари (3 фоиз) жой олди.

Шу давргача бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юқумли бўлмаган касалликларнинг хавфли омилларига эга беморларни барвақт аниқлаш тизими етарлича ривожланмаган, беморларга соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш лозим даражада йўлга қўйилмаган  эди.

2015-2017 йилларда Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги 8 та оилавий поликлиника ва қишлок врачлик пунктларида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг артериал гипертония ва қандли диабет бўйича клиник протоколи синовдан ўтказилди.

Бунинг натижасида артериал гипертония ва қандли диабет иккинчи турини бирламчи куринишини аниқлаш деярли икки бараварга ортди. Юрак қон-томир касалликлари хавфи 30 фоиздан юқори бўлган беморлар ҳамда юқумли бўлмаган касалликлар хавфли омилларига эга соғлом беморлар аниқланди, улар учун беморга ёрдам курсатиш шахсий режалари тузилди.

Қўлга киритилган ижобий натижаларни хисобга олган ҳолда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертлари томонидан мазкур тажриба натижаларини бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг барча муассасалари амалиётига жорий қилиш максадга мувофиқлиги асослаб берилди.

—  Президент  Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 18 июл кунги Сирдарё вилоятига навбатдан ташқари ташрифи чоғида соха мутахассисларига вилоят аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисида берган топшириғига биноан икки ойдирки Республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг малакали тиббиёт ходимлари, академик ва профессорлар, вилоят шифохонаси малакали мутахассислари хамрохлигида вилоят аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказишаяпти. Хуш ўшбу ўтказилаётган текширув ўз натижасини бераяптими?

— Очиғини айтганда вилоятнинг чекка худудларида истиқомат қилувчи аҳолини “Бор меҳримиз шу халқ ва Ватан учун” шиори стида малакали мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий курикдан ўтказиш ҳамда юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда уларнинг хавфли омилларини олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш, аҳолинининг барвақт ўлим ҳамда касалланишини камайтириш бўйича олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларимиз ўз натижасини бераяпти.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 июлдаги “Сирдарё вилоятда истиқомат қилувчи аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш ва малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш тўғрисида”ги 187-сонли буйруғига асосан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг 56 нафар, вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг 48 нафар малакали мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари 4 та ищчи гуруҳга бўлинган ҳолда вилоятнинг Ховос, Боёвут, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё туманлари ҳамда Янгер ва Ширин шаҳар  аҳолисини 2019 йилнинг 21 июлидан бошлаб чуқурлаштирилган тиббий курикдан ўтказган булса,  Бугунги кунда Гулистон ва Оқолтин туманлари ҳамда Гулистон шаҳрида  истиқомат қилувчи аҳолини  чукурлаштирилган тиббий курикдан ўтказмоқда.

Чуқурлаштирилган тиббий текширувни ўз вақтида ташкил этишимизда вилоят ҳокимлигини ёрдами катта бўлди. Ишчи гуруҳ таркибига кирган малакали мутахассисларни худудларда жойлашган кўп тармоқли оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларига олиб бориб келиш учун учта автобус ажратиб берди.    

Тиббий кўрик натижасига кура  юрак қон томирлари, нафас олиш, асаб тизими, овқат ҳазм қилиш, буйрак ва сийдик чиқариш йўли, кўз, суяк мушак, акушерлик ва гинекологик, эндокрин ва бошқа касалликлар аниқланиб, шундан 181 минг 345 нафарига амбулатор тартибда даволаниш, 4 минг 566 нафар беморга стационар даволаниш, 34минг 964 нафар беморга вилоят ва туман тиббиёт муассасаларида, 602 нафар беморга Республика ихтисослашган тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йулланма берилди.  1 минг 323 нафар уйда ётиб қолган, 59 нафар уруш қатнашчилари чуқурлаштирилган тиббий курикдан ўтказилди.

Стационар шароитда даволанишга мухтож бўлган 90 нафар бемордан 6 тасида Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари, 14 тасида Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари, 19 тасида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари, 18 тасида Республика ихтисослаштирилган Урология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари, 9 тасида Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари, 11 тасида Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари , 5 тасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари, 8 тасида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари вилоят шифохоналарининг малакали  мутахассислари хамкорлигида  “Уста шогирд” ананасини сақлаб қолган ҳолда мурракаб  жарроҳлик операцияларини ўтказди.  

Вилоятда яшовчи 40 ёш ва ундан катта бўлган аҳоли орасида 2-тип қандли диабет касаллигига мойиллиги бор шахсларни эрта аниқлаш, керакли чора-тадбирларни ташкил этиш мақсадида мақсадида 3-гуруҳ раҳбари, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Анвар Алимов ташаббуси билан оммавий скрининг ишлари олиб борилмоқда.

— Уруш ва меҳнат фахрийлари учун тизимда тиббий ижтимоий хизмат қандай йўлга қўйилган?

— Бу борада бир қатор ижобий ишларни амалга оширганмиз. Вилоятимиз худудида умргузаронлик қилаётган 1706 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, бошқа имтиёзга эга кексаларимиз учун диспансер назоратини йўлга қўйганмиз. Малакали тиббиёт мутахассисларимиз ва патронаж хамшираларимиз улар хизматида. Биргина ўтган давр мобайнида уруш ва мехнат фронти фахрийлари, бошқа имтёзга эга бўлган кексаларимизнинг 1706 нафари бепул, имтиёзли йўлланма асосида сиҳатгохларда соғломлаштирилди. Кам таминланган ва аҳолининг муҳтож бўлган қатламига мансуб бўлган 1408 фуқарони протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техника воситалари билан таъминладик.

Ногиронлар учун мулжалланган Сирдарё туманидаги “Мурувват” интернат уйида 2,3 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариб, у ерда яшаётган ва даволанаётган беморлар учун етарлича шарт-шароитни яратиб бердик.Бир сўз билан айтганда сохада қилиниши лозим бўлган ишларимиз ҳали кўп. Буни соха мутахассислари билан келишган холда шошма-шошарлик қилмай, аниқ ва пухта режа асосида амалга ошираяпмиз. 

— Раҳмат мазмунли суҳбатингиз учун.

                                                                               Суҳбатдош: Ғулом ПРИМОВ,

                                                                                                                журналист

You may also like...

Fikr bildirish