ПАОЛА ПЛИЕГО: “ЎЗБЕКИСТОН УЧУН БИРИНЧИ МЕДАЛИМ”

Аввалроқ сизларга мексикалик қиличбоз Паола Плиегонинг Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиб, миллий терма жамоамиз аъзолари сафини тўлдирганлиги ҳақида хабар бергандик.  

Тошкентда қиличбозлик бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати якунланди. Унда Паола Плиего ҳам иштирок этиб, мамлакатимизга илк кумуш медални совға қилди.

Муваффақиятли чиқишидан кейин Паола Плиего “Instagram”даги саҳифасига суратини жойлаштирди ва “Ўзбекистон учун биринчи медалим” деб ўзбек тилида изоҳ қолдирибди. 

Умид қиламизки, навбатдаги халқаро мусобақаларда Паола Ўзбекистон учун олтин медални тақдим этади.

You may also like...

Fikr bildirish